Ҳодисалар

Тошкентлик эркак ҳақорат туфайли икки кишини пичоқлади

© Sputnik / СтрингерОказание первой помощи
Оказание первой помощи  - Sputnik Ўзбекистон
Можаро оқибатида Алишер ошхона пичоғи билан Ағзам исмли шахсга ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган 24 ёшли аёлнинг турли жойларига бир неча маротаба урган

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳрида 28 яшар эркак оғзаки уруш оқибатида икки инсонни пичоқлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот-хизмати.

Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Қашқадарёда фуқаро арзимаган қарз сабаб қариндошини пичоқлади

Ҳодиса 2020 йилнинг 16 ноябрь куни Сергели туманида юз берган.

Ҳодиса бош қаҳрамонларидан бири 28 ёшли Алишер ва уни ҳақоратлаган 18 ёшли Ағзам ўртасида жанжал келиб чиққан.

Можаро оқибатида Алишер ошхона пичоғи билан Ағзам Й.,га ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган 24 ёшли Шахноза М.,нинг танасини турли жойларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда, Ағзам Й., ва Шахноза М.,лар  тан жароҳатлари билан РШТЁИМга мурожаат қилишган.

Кўздан кечириш жараёнида ҳодиса жойидан ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Алишер М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Алишер М., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала