"Пул бор, свет йўқ": Самарқанд вилоятида оилалар 3 кундирки светсиз ўтиришибди

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишЛампы накаливания
Лампы накаливания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида самарқандлик сенатор ҳам электр муаммосидан нолиди. "Электр ўчмайди, етади, коммунизм бўлади дейишганди. Ҳозир уйимда ҳам бир неча марта ўчаяпти", деди сенатор Фармон Тошев.

ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида газ ва свет муаммосидан норозилик оҳанглари кучайди. Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Туракурганская ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Тўрақўрғон ИЭСда аварияли ўчиш содир бўлди

Хусусан, Самарқанд вилояти Булунғур туманида 3 кундан буён светсиз ва сувсиз қолган оилалар бор. Уларнинг муаммосини ечиш ҳозирча мутасаддилар кучи етадиган ишмасдек кўринмоқда.

Энергетика вазирлиги ушбу муаммо чиндан мавжудлигини, вазир ўринбосари бугун вилоятнинг иккита ҳудудига шахсан бориб, муаммоларни ўрганишини маълум қилган эди. Аммо муаммо ҳал бўлган эмас.

Бугун видеоконференцалоқа тарзида ўтган Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида Самарқанд вилоятидан бўлган сенатор Фармон Тошев ҳам Танзила Норбоевага қилган мурожаатида электр муаммосини кўтарган.

"Интернетни очиб қарасанг, ҳаммаёқда битта шикоят — "электр йўқ, электр ўчган". Самарқандда ҳам шу аҳвол. Биз ҳозир Сенатнинг йиғилишида шунга эътибор қилмасак, ҳозир гапирмасак, у идоранинг одамлари гапирадиганга ўхшамайди. Шунинг учун уларнинг идорасига илтимосим бор эди — нима учун кўп гапларни халққа олдинроқ айтиш мумкин эмас, графигини ишлаб чиқиш мумкин эмас, нима учун ўзининг одамлари орқали жойларга бориб тушунтириш мумкин эмас? Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳозир сизнинг Telegram’ингизга ҳам савол тушса, улар орқали жавоб беряпсиз-ку! Халққа нима деймиз биз ҳар куни? Агар жўнатаверсак, жўнатаверсак, бу ҳам, менимча, яхшиликка олиб бормайди. У одамларнинг вакиллари бизга келганда ҳамманинг олдида сўз берган, "Йўқ, бизда свет ўчмайди, етарли ҳамма нарса, ҳамма нарса коммунизм бўлади", деганди. Кечирасиз-у, ҳозир шаҳарнинг ўзида, менинг уйимда ҳам неча марталаб ўчяпти свет. Бу нарсаларни қандайдир тартибга олиш керак. Сайлов округига борганда қийналиб қоляпман", - деб айтган Фармон Тошев.

Сенатор электр таъминоти билан боғлиқ, аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлаётган вазиятни "қандайдир тартиб"га олиш кераклигини қўшимча қилган.

ОАВ ҳам бонг урмоқда

Газ ва электр муаммоси халқни қийнаётган масалалардан бири эканлиги бугун маҳаллий интернет нашрларида, блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам алоҳида таъкидлаб ёзилмоқда.

Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда нега электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда

Хусусан, Кун.уз нашри Сенат 9-ялпи мажлисининг YouTube’даги жонли эфири фойдаланувчиларнинг электр ва газ таъминотидаги муаммолар ҳақидаги мурожаатларига тўлиб кетганлигига урғу берди.

"Сенаторлар томонидан ялпи мажлис кун тартибидаги масалалар кўрилаётган вақтида минглаб фойдаланувчилар халқимизни қийнаб келаётган газ ва электр энергияси муаммосига эътибор қилишни талаб қилиб изоҳ ёзмоқда.

Масалан, фойдаланувчилардан бири сенаторларга «Блогерлар ва халқнинг танқидларига ҳам эътибор берасизларми?» – дея савол берди.

Яна бир фойдаланувчи эса, давлат камбағалликни қисқартира олмаётгани, балки ошиб кетганини ёзган.

Шунингдек, юзлаб юртдошларимиз "Электр йўқ, газ йўқ" – дея юзлаб изоҳ ёзишган ва амалдорларни шунга эътибор қилишга чақирмоқда. Яна бир фойдаланувчи шундай ёзади: ​Ҳурматли сенаторлар электр масаласини ҳам кўриб чиқинглар. Ургут туманида жуда кўп электр ўчмоқда, наҳот учинчи ренессанс даврида аҳолига электр берилмаса?", - дея келтиради нашр.

Сенат раиси нима деб ваъда берди?

Сенат раиси Танзила Норбоева ўз чиқишида "минглаб интернет фойдаланувчилари газ ва электр муаммосини қачон ҳал қиласизлар, деган савол билан бизга мурожаат қилишяпти", - дея айтган.

Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Президент 2021–2022 йилларда электр энергияси тарифини оширмаслик бўйича топшириқ берди

"Сизлар ўзи газ-чироқ йўқлигини эшитасизларми? Журналист, блогерларни, аҳолининг гапларини кузатасизларми ўзи?" деган саволларни беришмоқда. Албатта кузатамиз. Мана, шу ерда ўтириб ҳам, юзлаб-минглаб изоҳларни ўқиб ўтирибмиз.

Ҳурматли ҳамюртлар, мен сизларга оммавий ахборот воситалари орқали ваъда бераман — бу муаммо албатта ўрганилади. Бизда бюджет масалалари ва тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланадиган қўмитамиз бор, газ-свет бўйича шуғулланадиган алоҳида қўмита йўқ. Ана шу қўмитадан илтимос қиламиз — мана, ҳозир минглаб аҳолининг мурожаатини эътиборга олиб, энергия таъминоти масаласини махсус ўрганиб чиқишингизни сўраймиз", - деган Норбоева.

Танзила Норбоева маблағдан муаммо йўқ бўлган бир вақтда нега ҳудудларга газ-свет етиб бормаётгани ва халқнинг эътирозларига сабаб бўлаётгани масала тез кунларда ўрганилиши ва навбатдаги йиғилишда халққа бу ҳақда ахборот берилишини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0