Тошкентнинг катта қисми совуқ кунларда вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСнег в Узбекистане
Снег в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, айни пайтда иссиқлик тармоғидаги аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу манзилга зарур техника ва ишчи-мутахассислар жалб этилган.

ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, Тошкентнинг катта қисми совуқ кунларда вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади.

Снег в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда совуқ об ҳаво 24 ноябргача сақланиб туради

"Бугун Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келганлиги сабабли қуйидаги манзилларда жойлашган барча аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб бериши тўхтатилди", - дейилади хабарда.

Иссиқлик энергияси етказиб бериши тўхтатиладиган манзиллар: Себзор кўчаси; Ғафур Ғулом кўчаси; О.Бобожонов кўчаси; Қора Қамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/5, 2/1мавзелари; Мухбир кўчаси; Ниёзов кўчаси; А.Ҳидоятов кўчаси; Ц-12, Ц-15, Ц-16, Ц-17 мавзелари.

Хабарда айтилишича, айни пайтда иссиқлик тармоғидаги аварияни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу манзилга зарур техника ва ишчи-мутахассислар жалб этилган.

Шунингдек, иссиқлик тармоқлари қувурида юзага келган аварияни бартараф этиш ишлари олиб бориллаётганлиги сабабли Уста Ширин кўчасининг Жомий майдони айланма йўлидан Широқ кўчаси кесишмасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганлиги қўшимча қилинган. Шу сабабли хайдовчиларга айланма йўлллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Янгиликлар лентаси
0