Трансгендерларни хотирлаш куни. Қотилликлар тарихи

© ASIF HASSAN / AFPТрансгендер в Пакистане
Трансгендер в Пакистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар йили 20-ноябр куни кўплаб мамлакатларда ноанъанавий жинсий идентификацияга эга одамларга нисбатан тажовузкорлик қурбонларини хотирлашади. Анъана 1999 йилда, АҚШда трансгендер рок-қўшиқчиси Рита Хестер ўлдирилганидан сўнг бир йил ўтиб юзага келган.

Олег Обухов, Sputnik радиоси шарҳловчиси

Транссексуаллар ва андрогинлар, агендерлар ва бигендерлар, трансвеститлар ва гендерквирлар. Дунёда жинсий чегараси туташиб кетган ёки одатий бўлмаган одамлар қанчалиги - ҳеч кимга маълум эмас. Аммо, ўзини трансгендер деб атагувчи одамлар бошқаларга нисбатан кўпроқ зўравонликка учраши ҳақидаги таъкидлар жуда кўп янграйди. Бошқа жинс вакилларига нисбатан уч карра кўп, дейилади америка зўравонликка қарши миллий коалицияси маълумотларида.

Митинг ЛГБТ-сообщества - Sputnik Ўзбекистон
"Гейларга эркинлик йўқ" - Ўзбекистон БМТ тавсиясини рад этди

Ҳаммаси қандай бошланган

Трансгендерларни хотирлаш куни илк бор 1999 йилда Сан-Францискода бўлиб ўтган. Ўшанда бу кун Рита Хестер (Rita Hester) – бир йил олдин ўзининг Бостон (АҚШ)даги квартирасида ўлдириб кетилган транссексуал аёл, рок-мусиқачи хотирасига бағишланган эди. Аёл пичоқ билан берилган бир неча зарба оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Аёл қотиллиги, транссексуаллар қотилликларининг аксарияти сингари очилмасдан қолиб кетган.

Статистика

Трансгендерлар ҳуқуқлари ҳимоячиларининг таъкидларига кўра, дунёда ҳар йили ўнлаб транссексуал одамлар турли сабаблар туфайли юз берган қотилликлар оқибатида ҳалок бўлишади. Бу борада аниқ статистика олиб борилмайди. Полициячиларнинг ҳисоботларида одатда расмий ҳужжатларда ёзилган жинс кўрсатилади. 2019 йилда АҚШда камида 25 нафар транссексуаллар ўлдирилган, дея келтирган Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ташкилот портали (HRC). 

Агитационный плакат за общероссийское голосование по поправкам в Конституции в Новосибирске - Sputnik Ўзбекистон
Гейларга қарши нормалар учун ким бизни уялтирмоқда?

Шанба. Тонг. Лос Эрос бульвари яқинида бир нечта эркак 27 ёшли Анаи Риваснинг ёнига келишади. Улар Анаидан ўзларига жинсий характердаги хизмат кўрсатишни сўрашади. Аммо Анаи эркакларнинг бу таклифидан чоғ бўлди, деб ҳам бўлмайди, чунки, гувоҳларнинг сўзларига кўра, уни машина томонга мажбурлаб судраб кетишган. Авто турган жойидан шиддат билан қўзғалади, аммо трансгендер-аёлни салонга тўлиқ итариб киргизишга улгуришмаган (эҳтимол, атайдан шундай қилинган) эди. Унинг оёқлари беш километргача ерда судралиб борган. У ҳалок бўлади. Ушбу ҳикоя Сальвадордаги ЛГБТ-фаоллар томонидан сўзлаб берилди.

Бу кам учрайдиган ҳолатлардан эмас: таъкидланишича, мамлакатда сўнгги вақтларда нафрат туфайли трансгендерларга нисбатан амалга ошириладиган жиноятлар сони ортиб бормоқда.

Испания ҳикояси

45 яшар Соня Рескальво Зафра, трансгендер аёл Барселонада Сьютаделла паркида (Parc de la Ciutadella) олти нафар неонацист скинхедлар томонидан ўлдирилган. Улар 16-17 ёшдаги ўсмирлар бўлишган. Ёш йигитлар аёлни у трансгендер бўлгани учун бир неча маротаба бошига оёқлари билан тепишган. Уларнинг уйлари тинтув қилинган вақтда пичоқлар, бейсбол биталари ва кастетлар топилган. Суд ўсмирларни 310 йилга озодликдан маҳрум этган. Орадан 22 ярим йил ўтиб Каталония гейлар халоскор фронти (Front d'Alliberament Gai de Catalunya) ушбу ҳодиса юз берган жойни Glorieta de la Transsexual Sònia (Транссексуал Соня майдончаси) деб номлашни таклиф этган. Шаҳар ҳукумати ушбу ғояни қўллаб-қувватлаган ва фожиа хотирасига янги ном расман тасдиқдан ўтказилган.

Россия ҳикояси/ Ишдаги тушунмовчилик

Трансгендерларнинг ўзларининг айтишича, Россияда ноанъанавий жинсий идентификацияланган одамлар қотилликлари учраб туради, аммо бундай ҳодисалар кўпроқ маиший можаролар ва рашк туфайли юзага келади.

Шу билан бирга, Trans Family YouTube-канали муаллифи Эрика Аскарованинг Sputnik радиосига айтишича, бундай одамлар дискриминацияга дуч келишлари ҳам бор гап, хусусан, ишга жойлашишда.

Лола Каримова-Тилляева на вручении премии The Best Award в Париже - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова ЛГБТ-ўсмирларга ёрдам қилувчи ташкилотни қўллаб-қувватлади

"Мени кўпинча ишга олишмаган. Рад этишлари учун менинг ноодатий ташқи кўринишимнинг ўзи етарли ҳисобланарди. Улар менинг маълумотим ёки профессионал сифатидаги кўникмаларимга мутлақо аҳамият беришмаган. Мен уларга тўғри келмаслигим, улар трансгендерни ишга ололмасликларини айтишарди. Менинг дугонамни эса анчадан буён дорихонадан ишдан бўшатишга ҳаракат қилиб келишмоқда, у фармацевт бўлиб ишлайди. Меҳнат инспекциясида иш берувчи уни ишдан бўшатишга ҳақли эмаслигини тушунтиришса-да, аммо бевосита иш жойида у мунтазам дискриминацияга дуч келади. Бу ерда мураккаб томони - трансгендерлик - жисмоний эмас, балки руҳий ҳолатлигида. Кўпинча жинсни тўлиқ ўзгартириш учун операцияга пул топилмайди. Ва паспорт бўйича, мисол учун, сиз эркак бўлсангизда, иш берувчи қаршисида аёлни кўради. Бундай фарқлар кўпчилик учун мақбул эмас".

"Одатий" кўринишга эга бўлиш эса, трансгендерларнинг ўзлари учун номақбулдир. Ушбу коллизияга айнан ҳозир қандай ечим топиш мумкин - тушунарсиз. Аммо бир нарса равшан, ҳеч қандай ҳолатда ҳам зўравонликка йўл қўйиш мумкин эмас ва уни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Янгиликлар лентаси
0