Камилов АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки томон ҳам ҳарбий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқладилар ва терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва мудофаа муассасалари салоҳиятини ошириш каби масалаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришларини таъкидладилар.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. 2020-йилнинг 19-ноябр куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Кристофер Миллер Ўзбекистонга Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда етакчи рол ўйнаётгани учун миннатдорлик билдирди ва Америка Қўшма Штатлари хавфсизлик билан боғлиқ умумий муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон билан алоқаларни давом эттиришини тасдиқлади.

Пентагон раҳбари, шунингдек, мамлакатимизнинг афғонлараро тинчлик музокараларини олиб бориш, Афғонистонни иқтисодий тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этди. Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини бундан кейин ҳам илгари суриш ва барқарор сиёсий келишув мақсадини қўллаб-қувватлашда қатъий эканликларини тасдиқладилар.

Икки томон ҳам ҳарбий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқладилар ва терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва мудофаа муассасалари салоҳиятини ошириш каби масалаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришларини таъкидладилар.

 

Янгиликлар лентаси
0