Жамият

ТТЗ-2 мавзесида авария туфайли иссиқлик таъминоти тўхтатилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишБатарея в подъезде жилого дома
Батарея в подъезде жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
ТТЗ-2 мавзусидаги қозонхонада авария содир бўлгани туфайли 14та кўп қаватли уйлар, ётоқхона, боғча ва поликлиникада соат 16:00 га қадар иссиқлик бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя - Sputnik. Тошкентнинг ТТЗ-2 мавзесида бир неча уйларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги. 

Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-2 мавзесидаги қозонхонада авария ҳолати юзага келганлиги сабабли, қуйида келтирилган манзилларда вақтинча иссиқлик таъминоти узилади.

ТТЗ-2 мавзеси:
Кўп қаватли - 1, 2, 7, 8 ва 9 уйлар, 5-ётоқхона.

Зиёли кўчаси:
Кўп қаватли - 1, 3, 5 уйлар,

Буюк Ипак йўли кўчаси:
Кўп қаватли - 469, 471, 473, 475, 477 ва 479 уйлар, 
504 сонли Мактабгача таълим ташкилоти,
248 – сонли мактаб,
6 – сонли Оилавий поликлиника

"Аварияни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар иш олиб боришмоқда, бугун соат 16:00да иссиқлик таъминоти аҳолига етказилади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!", - дейилган хабарда. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала