Дунёда

ФХХ Москва вилоятида теракт уюштирмоқчи бўлган кишиларни қўлга олди

© ФСБ РФ / Фотобанкка ўтишСотрудники ФСБ РФ
Сотрудники ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Москва вилоятида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган "Ислом давлати"* ячейкасининг фаолиятига чек қўйишди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Москва вилоятида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган "Ислом давлати"* ячейкасининг фаолиятига чек қўйишди. Бу ҳақда Россия ФХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, гуруҳнинг мақсади - ИШИД* сафларига янги аъзоларни жалб қилиш ва террорчиликни молиялаштириш бўлган.

"Владимир вилоятида террорчилик бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида гуруҳ аъзоси - Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси аниқланиб, ҳибсга олинди", - дейилади нашрда.

Қолган гумонланувчилар қаерда жойлашганлиги ҳақида маълумот очиқланмаган.

Шу билан бирга, улар яшаган уйда зарба берувчи элементлар билан тўлдирилган қўлбола портловчи мослама топилди ва олиб қўйилди.

Россия ФХХ раҳбари Александр Бортников сўнгги 10 йил ичида жами 150 дан ортиқ терактларнинг олди олинганлигини айтганди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала