Тадбиркорликни ривожлантиришда сусткашлик қилган туман ҳокимлари ишдан бўшатилади

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорликни ривожлантириш учун катта эътибор ва кредитлар ажратилаётгани, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари томонидан "бизнес-патронаж" ташкил қилиш таклиф этилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича туман ҳокимлари ҳисоботлари тинглашда давом этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида ҳар бир вилоят, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари олдида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилган эди.  

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотлар бажарилишини бош вазир назорат қилади

Кеча, 24 ноябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида туман ҳокимлари ҳисоботлари тингланди. Уларда қайд этилишига кўра, Сирдарё вилоятида 10 ойда 12 мингта доимий иш ўрни ташкил этилган. Натижада “темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқароларнинг қарийб 90 % бандлиги таъминланган.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ва Китоб тумани, Навоий вилоятининг Қизилтепа, Учқудуқ, Навбаҳор туманлари ва Зарафшон шаҳрида кўп иш ўрни яратилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, Ёзёвон, Учтепа, Шофиркон ва Бекобод туманларида фаол тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлар танқид қилинди.

Иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.

Шу билан бирга, республика бўйича тадбиркорлик учун яратилган имтиёзлар натижасида 10 ойда 78 мингта корхона ташкил этилгани ва пандемия даврида вақтинча ишламай турган 96 мингта корхона ўз фаолиятини тиклагани ҳам қайд этилди.

Шунингдек, жойларда инфратузилмани яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ривожланишдан орқада қолаётган 22 та туман учун инвестиция дастури доирасида 264 миллиард сўм, бошқа ҳудудлар учун қўшимча 736 миллиард сўм йўналтирилиши қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0