"Қамчиқ" довонида автотранспорт ҳаракати тикланди

© МЧСНа перевале Камчик сильный снегопад - МЧС предупреждает водителей
На перевале Камчик сильный снегопад - МЧС предупреждает водителей - Sputnik Ўзбекистон
Ўзгидромет хулосасига кўра, 28 ноябрь соат 11:30дан бошлаб "Қамчиқ" довони орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланган

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. "Қамчиқ" довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот-хизмати.

Зима в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

Аввал хабар берилганидек, 28 ноябрь куни "Қамчиқ" довонида қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли ФВВ ва ИИВ томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

Юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида бир қатор хизматларнинг махсус техникалари ёрдамида йўллар қордан тозаланиб, музламаларнинг олдини олиш учун қум-туз аралашмаси сепилди.

Ўзгидромет хулосасига кўра, 2020 йил 28 ноябрь соат 11:30дан бошлаб “Қамчиқ” довони орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.

"Қамчиқ"” довони бўйича қўшимча маълумотлар кун давомида бериб борилади.

Илгарироқ Ўзгидромет 2020 йил 28 ноябрда маҳаллий вақт билан соат 11:00 дан 29 ноябрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида
қор кўчки хавфи эълон қилинишини ҳақида огоҳлантирган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала