Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

Ўзбекистон қачон Хитой вакцинасини синовдан ўтказишни бошлайди - вазир Хаджибаев жавоби

© РФПИ и Центр имени Гамалеи / Фотобанкка ўтишСотрудница лаборатории
Сотрудница лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Хитой вакциналари намуналари ҳозирда Ўзбекистондаги фармқўмитасида зарур синовлардан ўтказилмоқда, деди вазир

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Хитой вакциналари намуналари ҳозирда мамлакат фармқўмитасида зарур синовлардан ўтказилмоқда. Ушбу синовнинг якуни бўйича учинчи фаза синовлари одамларда бошланади, деди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

Производство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе Биннофарм - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон Хитой билан биргаликда вакцина ишлаб чиқишда иштирок этади

"Пандемия билан қамраб олинган аксарият давлатлар сингари Ўзбекистон ҳам аҳоли вакцинацияси борасида ўйламоқда. Биламизки, дунё бўйича 100дан ортиқ компаниялар вакциналар ишлаб-чиқарилиши устида иш олиб бормоқда. Йигирмага яқин компаниялар биринчи ва иккинчи фаза тадқиқотларини амалга оширдилар ва ҳозирда учинчи фаза устида иш олиб боришга тайёргарлик кўришмоқда. Хитойнинг икки компанияси ва Россиядан Sputnik V вакцинасини ишлаб чиқарувчи компанияси бизга мурожаат билан чиқди. Хитой компанияларидан бири бепул асосда бизга клиник синовларнинг 3 фазасини ўтказиш учун 6 000 оза препаратни тақдим этишни таклиф этмоқда. Ҳозирда ушбу таклиф қабул қилинган ва Хитой вакциналари намуналари ҳозирда мамлакат фармқўмитасида зарур синовлардан ўтказилмоқда. Ушбу синовнинг якуни бўйича учинчи фаза синовлари одамларда бошланади", - деди ССВ раҳбари Хаджибаев.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Хитой Фанлар академияси Микробиология институти томонидан тайёрланган вакцина синовининг учинчи босқичи Ўзбекистонда ўтказилиши маълум қилинган эди.

Вакцина "Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва айни вақтда Ўзбекистонга олиб келинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала