Жамият

Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишВыставка котят "КоШарики Шоу"
Выставка котят КоШарики Шоу - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда. Қонун қабул қилинса, бундай кимсалар 1 йилгача қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф этмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Жиноят кодекси 202-1-модда билан тўлдирилиши кутилмоқда. Унда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Ушбу моддага биноан, ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уни қийнаш унинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса:

  • БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
  • 240 соатгача жамоат ишлари;
  • 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 6 ойгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилади.

Ўша қилмишлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб тарқатган ҳолда содир этилган бўлса, икки ёки ундан ортиқ ҳайвонларга нисбатан ёки вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёхуд қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса:

  • БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
  • 360 соатгача жамоат ишлари;
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 1 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилмоқда.

Итга нисбатан шафқатсизлик қилган фуқаро жазоланди

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига мувофиқ чора кўрилади. Унга кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш — ЭКИҲнинг 1 барваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader