Дунёда

Қирғизистонда Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилинди

© AP Photo/Vladimir VoroninБывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев
Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Мамлакат Олий суди жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Қирғизистон Олий суди жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди.

Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и его сторонники присутствуют на встрече с журналистами в селе Кой-Таш близ Бишкека. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Алмазбек Атамбаев суддан уни ҳибсда қолдиришни сўради

Жорий йил июнь ойида Бишкек Биринчи май туман суди Атамбаевни мазкур иш юзасидан 11 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этган эди.

Sputnik Қирғизистон агентлиги хабарига кўра, жиноий иш Биринчи май туман судида бошқа таркибда янгидан кўриб чиқилиши юборилган.

Батукаев иши

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала