Спорт

Элдор Шомуродов Италияда биринчи голини урди

© AP / Tano PecoraroЭлдор Шомуродов после забитого гола во время футбольного матча между ФК "Дженоа" и "Пармой"
Элдор Шомуродов после забитого гола во время футбольного матча  между ФК Дженоа и Пармой  - Sputnik Ўзбекистон
“Женоа” – “Парма” баҳсида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Футбол бўйича Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган “Женоа” – “Парма” баҳсида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлди.

​Ушбу баҳсда Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 50-дақиқада А Сериядаги дебют голини урди. Шу тариқа Шомуродов Италия чемпионатида гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди. Ўйиннинг 69-дақиқасида у захирага олинди. 

Шомуродовнинг голи унинг жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади. Биринчи бўлимда рақиб икки гол билан олдинга чиқиб олган эди.

Аввалроқ Элдор Италия Кубоги 1/16 финали доирасида “Сампдория”га қарши ўйинда голли узатма амалга оширган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала