Спорт

Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентда: у ўзбек спортчиларига ёрдам беришини айтди

© Sputnik / Рамиз БахтияровХабиб Нурмагомедов
Хабиб Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик аралаш яккакураш устаси, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди. Бугун чемпион иштирокида Миллий олимпия қўмитасида матбуот анжумани ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш устаси, UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 30 ноябрдан 1 декабрь ўтар кечаси Тошкентга келди.

Хабиб Нурмагомедов  - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ҳабиб менежери жангчининг октагонга қайтишига ишора қилди

Бугун, чемпион иштирокида Миллий олимпия қўмитасида матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Биринчи навбатда, барча ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Қаерда бўлишим қатъий назар, Америка, Араб давлатлари ёки Россия бўладими, ҳамма жойда мухлисларни учратаман. Доим уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис этаман", - деди чемпион.

Нурмагомедов ўз нутқида, республикада спортга катта эътибор берилаётгани, спортчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

“ММА айни вақтда дунёда жуда оммалашмоқда, ўзбек жангчилари пайдо бўлмоқда, улар жуда яхши ҳаракат қилишмоқда. Менимча, бу фақат бошланиши, келажакда мамлакатингиздан кўплаб вакиллар етишиб чиқади. Сизларда кураш, дзюдо, бокс – дунёда энг яхши боксчилар, бу спорт тури жуда ривожланган, буларнинг барчаси - ММАни ташкил қилади.

Йигитларнинг потенциалини, уларга кўрсатилаётган ёрдамни кўрмоқдаман, ўйлайманки, уларнинг келажаги катта бўлади. Агар мендан бирон бир нарса талаб қилинса, мен доимо яқинда бўламан, маслаҳат, ёрдам бераман. Оллоҳнинг ўзи Сизларни қўлласин”, - деди спортчи.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йил 23 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Humo Arena спорт мажмуасида илк бор бўлиб ўтган аралаш жанг санъати бўйича халқаро мусобақада фахрий меҳмон сифатида қатнашган эди.

2020 йилнинг 25 октябрь куни UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Нурмагомедовнинг Гэтжи устидан ғалабасидан сўнг UFC раҳбарияти вазн тоифасидан қатъий назар жангчиларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди, унда Ҳабиб биринчи ўринни эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала