Попова: Россияда ОИВ инфекциясига қарши вакцина прототиплари бор

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тестирование на ВИЧ в Казани
Экспресс-тестирование на ВИЧ в Казани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Роспотребнадзор раҳбари Россияда одамнинг иммунитет танқислиги вирусига (ОИВ) қарши вакцина прототиплари борлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияда одамнинг иммунитет танқислиги вирусига (ОИВ) қарши вакцина прототиплари борлигини маълум қилди.

“Россия ОИВ инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқаришда анчадан буёништирок этиб келмоқда. Бизда ўзимизнинг прототипларимиз бор, бизда ўзимизнинг вакциналаримиз бор”, - деди у. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Ноябрь ойи охирида Россия ССВ ОИВ инфекцияси бўйича бош мутахассиси бу касалликнинг олдини олишга мўлжаллланган препарат яқин йилларда пайдо бўлиши умид билдирган эди.

Эмблемы Всемирной организации здравоохранения и Объединённой программы ООН по ВИЧ/СПИД (ЮНЭЙДС) - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда

ОИВ касаллиги одамнинг иммунитет танқислиги вируси оқибатида келиб чиққан ўта хавфли юқумли касалликдир. ОИТС орттирилган иммунитет танқислиги синдроми, ОИВ касаллигининг сўнгги босқичи ҳисобланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.

Инсон илк бор ОИВни иммунитет ёрдамида енгди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.

Мамлакатда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лабораториялардир. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0