Жамият

Ўзбекистонда РУДН ваколатхонаси очилди

© Sputnik / Петр Чернов / Фотобанкка ўтишЗдание РУДН в Москве
Здание РУДН в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. “Ишга марҳамат” мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросим доирасида Россияда ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўқитиш бўйича дастурга старт берилди.

Мамлакатда Россия Федерациясида ишлаш истагидаги бўлган ва ушбу давлатда меҳнат қилаётган фуқароларга рус тилини ишчи мутахассислик бўйича ўқитиш, ўқув марказларидаги рус тили синфлари учун ўқитувчиларни тайёрлаш ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)нинг мамлакатдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россияда ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўқитиш ва зарурий касбларга тайёрлаш, Россия тарихи, қонунчилиги ва рус тили бўйича имтиҳон топшириб, сертификатга эга бўлиш имтиёзларини яратиш, Вазирлик тасарруфидаги ўқув марказларида рус тили синфлари ташкил этилиб, унга рус тили ўқитувчиларини жалб қилиш, тайёрлаш, малакасини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Мигранты во время экзаменационного тестирования - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Патент учун рус тили имтиҳонини Ўзбекистонда топшириш мумкин

Унга кўра, жорий йилнинг 27 октябридан Россия Халқлар дўстлиги университети ўқув дастури асосида 500 нафар ўқитувчини ўқитиш бўйича 72 соатлик бепул семинар ўтказилиб, сертификатлар берилиши ва ушбу ўқитувчилар Вазирлик тасарруфидаги 25 та ўқув марказларида ташкил этилган рус тили синфларига ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

Бугунги кунда Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Қозон шаҳарларида рус тили ва касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, жами 364 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти ўқув жараёнларига жалб этилган.

Бундан ташқари, келгусида Россиянинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўпроқ яшайдиган ҳудудларида ҳам рус тили ва касбга ўқитиш марказларини очиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала