Миграция

Астрахань вилоятида қайси соҳаларда мигрантларга талаб юқорилиги айтилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишСбор урожая клубники
Сбор урожая клубники - Sputnik Ўзбекистон
Астрахань вилояти халқаро алоқалар агентлиги раҳбари Владимир Головков минтақадаги қайси соҳаларда хорижлик ишчиларга талаб юқорилигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Россиянинг Астрахань вилояти халқаро алоқалар агентлиги раҳбари Владимир Головков Sputnik мухбирига берган интервьюсида минтақадаги қайси соҳаларда хорижлик ишчиларга талаб юқорилигини маълум қилди.

- Астрахань вилоятида қайси соҳаларда мигрантларга бўлган талаб юқори?

- Астрахань вилоятида агросаноат соҳасида мигратларга бўлган талаб энг юқори. Қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқаришнинг ўзига хослигини инобатга олиб, бу ерда қўл меҳнати улуши юқорилигича қолмоқда. Бу кўчат экиш, мева-сабзавотлар ва картошка терими. Мавсумда ишчи кучига бўлган талаб 20 минггача етади. Қишлоқ хўжалигимиз ҳудудлари етарлича ишчига эга эмас, шунинг учун меҳнат ресурслари етишмаслиги яқин хорижий мамлакатдан бўлган меҳнат мигрантлари ҳисобига тўлдирилади. Ишга жойлашиш учун асосий касблар сабзавотчи ва ёрдамчи ишчи саналади. Шунингдек, балиқни қайта ишлаш корхоналарига ишчи керак.

Строительство жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Россиялик эксперт мигрантлар ўта етишмаётган соҳаларни айтди

Астрахань вилоятида яна капитал қурилиш объектларидаги ишлар учун мутахассисларга талаб бор. Бу бўёқчи, сувоқчи, ғишт терувчи, бетончи, пайвандчи ва тош терувчилар.

Умуман олганда минтақамизнинг ҳар йилги  хорижий ишчи кучига бўлган талаби 10 мингдан зиёд кишини ташкил этади.

- Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон элчихонаси ёки бошқа идоралар билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг келиши борасида келишувлар мавжудми?

- Аввало шуни таъкидламоқчиманки, Астрахань вилоятида меҳнат мигрантларининг умумий сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллайди.

Ишга жойлаштириш мавзуси ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан учрашув ва музокараларимизда муҳокама қилинади. Ноябрь ойининг охирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва Ўзбекистон Хоразм вилоятидаги ҳамкасбларимиз билан онлайн учрашув ўтказдик. Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликка оид йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдик.

Во время пандемии не только мигрантам не хватало Москвы, но и Москве — мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Мигрантлар қадри: Москвада пандемия вақтида қайси ишчилар етишмаслиги юзага келди

Бундан ташқари, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегациясининг Астрахань вилоятига ташрифини ташкиллаштириш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз.
Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштиришга қизиқиш билдираётган Астрахань компаниялари вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқдамиз.

- Пандемия ва чекловлар шароитида миграция масалалари, мигрантлар келиши ва хавфсизликни таъминлашни қандай ҳал этиш мумкин?

- Бугунги кунда Россия Федерацияси ҳудудига чет элликлар кириши тартиби ва қоидаларини белгилайдиган Россия қонунчилиги доирасида иш кўрмоқдамиз. Умид қиламизки, келаси мавсум бошида янги коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашади ва биз корхоналаримизни зарурий меҳнат ресурслари билан таъминлаш учун қандай чоралар кўриш мумкинлигини аниқ билиб оламиз. Айни дамда бирор бир тахминни айтиш барвақт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астрахань вилояти 2021 йилда қишлоқ хўжалигида ишлаш учун 10 минг нафар меҳнат мигрантларини қабул қилишга тайёрлиги хабар қилинган эди. Астрахань вилоятида қонуний ишлайдиган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала