Геном бўйича рўйхатга олиш: Ўзбекистонга бу янги қонун нега керак бўлди?

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСотрудница научно-исследовательской лаборатории "Генные и клеточные технологии".
Сотрудница научно-исследовательской лаборатории Генные и клеточные технологии. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Геном ахборотидан жиноятларнинг олдини олиш, фош этиш ва уларни содир этганларнинг шахсини аниқлаш; бедарак йўқолган фуқароларни қидириш; номаълум мурдаларнинг шахсини аниқлаш; шахснинг биологик қариндошлигини аниқлаш мақсадларида фойдаланилади

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи мажлисида "Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланиб, 2020 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланди.

Қонун 5 та боб ва 35 та моддадан иборат бўлиб, қонуннинг мақсади геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги муносабатларни қонуний тартибга солиш, вазифалари эса биологик материални олиш, қайд этиш, ундан фойдаланиш, геном ахборотига ишлов бериш, геном ахборотини ягона маълумотлар базасини яратиш ва инсон шахсини идентификация қилишдан иборат, деб хабар беради Тергов департаменти.

 

 

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби

биринчи босқичда тегишли шахслардан биологик материал олинади, бунда геном бўйича давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган шахсларга биологик материални танлаб олиш асоси ва тартиби тушунтирилади;

иккинчи босқичда биологик материалдан геном ахбороти олинади. Геном ахборотини олишда ихтисослаштирилган автоматик приборлар қўлланилади;

учинчи босқичда геном ахбороти ягона ахборот тизимида рўйхатга олинади. Шахсни идентификацияси учун ягона ахборотлар базасида автоматик қидирув тизими ёрдамида геном ахборотини қайд этиш юритилади.

Генеральный прокурор Узбекистана Нигматилла Юлдашев. - Sputnik Ўзбекистон
Йўлдошев: 2 йилда коррупциявий жиноятлар оқибатида етказилган зарар 2 трлн сўмдан ошди

Рўйхатга олиниш: кимлар мажбур, кимлар йўқ

Қонунга мувофиқ, Геном бўйича давлат рўйхатига олиш мажбурий ва ихтиёрий равишда амалга оширилади

 Мажбурий равишда қуйидагилар рўйхатга олинади:

- оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи ва айбланувчи тариқасида жалб қилинган шахслар, оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун, шунингдек жинсий эркинликка қарши, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ва 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар содир қилиш жиноятларини содир этганлиги учун судланган шахслар;

- номаълум шахсларнинг терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд жараёнида олинган биологик материаллар;

- таниб олинмаган мурдалар (тана қолдиқлари, қисмлари);

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни олиб борувчи органлар ва судларнинг сўровига асосан мажбурий рўйхатга олинаётган шахсларнинг геном ахбороти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ўтказиш орқали олинади ҳамда якунда маълумотлар базасига Ички ишлар вазирлиги томонидан киритилади.

Чирчиқда ИИБ ходимини урган қоидабузар фуқарога қарши жиноят иши очилди

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва судлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида экспертиза тадқиқотлари учун намуналар олиш бўйича белгиланган талабларга риоя этишга мажбур.

Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаётган ёки вақтинча яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ёзма аризалари асосида, пуллик асосда амалга оширилади. Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш амалга оширилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб ва миқдорларда ҳақ ундирилади.

Эътиборли томони шундаки, бедарак йўқолган шахсларни қидиришга кўмаклашиш мақсадида уларнинг биологик қариндошлари бепул асосда геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олишдан ўтиши мумкин.

Геном ахборотидан қандай мақсадларда фойдаланилади?

Жиноятларнинг олдини олиш, фош этиш ва уларни содир этганларнинг шахсини аниқлаш; бедарак йўқолган фуқароларни қидириш; номаълум мурдаларнинг шахсини аниқлаш; шахснинг биологик қариндошлигини аниқлаш.

Қонун 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Шунингдек, ушбу қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши қуйидаги натижаларга эришилишини таъминлайди:

Женщина обнимает ноги. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда 65 яшар эркак вояга етмаган мажруҳ қўшнисини мунтазам зўрлаб келган

биринчидан – геном ахбороти маълумотлар базасидан фойдаланиш республика ҳудудида содир этилган жиноятларни биологик ашёвий далиллар бўйича фош этишда ва қилмиш учун жазо муқаррарлигини таъминлашда ижобий натижа беради;

иккинчидан – геном ахборотининг ягона маълумотлар базасини яратилиши таниб олинмаган мурдалар (тана қолдиқлари)ни шахсини аниқлаш ҳамда бедарак йўқолган шахслар (уларнинг яқин қариндошлари)  билан идентификация қилиш имкониятини яратади;

учинчидан – суд-тергов органларининг исботлов базасини мустаҳкамлайди, оғир ва ўта оғир жиноятларни, шунингдек жинсий эркинликка қарши жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг геном ахбороти маълумотлар базасини юритиш орқали улар томонидан ушбу турдаги жиноятларни такроран содир этилишини олдини олади;

тўртинчидан – хизмат фаолиятида геном ахборотига ишлов бериш, ундан фойдаланиш, уни блокировка қилиш, уни йўқ қилиб ташлаш, шахсини кўрсатмаслик ва уни сақлаш билан шуғулланадиган шахсларнинг қонун даражасидаги масъулиятини белгилашга олиб келади.

Янгиликлар лентаси
0