Туризм

Ўзбекистон Ҳиндистонда “Энг яхши истиқболли сайёҳлик йўналиши” сифатида эътироф этилди

© Flickr / Dan LundbergРегистан, Самарканд
Регистан, Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
“India’s Best Awards – 2020” йиллик танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон “Энг яхши истиқболли сайёҳлик йўналиши” (Best Emerging Destination) номинацияси ғолиби деб топилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ҳиндистоннинг туризм мавзусига ихтисослашган етакчи нашрларидан бири “Travel+Leisure India & South Asia” журнали томонидан ҳар йили ташкил этиладиган “India’s Best Awards – 2020” йиллик танлови натижалари эълон қилинди.

“Дунё” АА хабарига кўра, мамлакатдаги пандемия билан боғлиқ вазият сабабли натижалар онлайн тартибда журнал веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали эълон қилинди.

“India’s Best Awards – 2020” йиллик танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон “Энг яхши истиқболли сайёҳлик йўналиши” (Best Emerging Destination) номинацияси ғолиби деб топилди”, - дейилган хабарда.

Анъанавий танловда ҳар йили Ҳиндистоннинг ички туризм йўналишлари ва халқаро йўналишлар ғолиблари эълон қилиб борилади.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Ўзбекистон ташаббуси билан "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади

“India’s Best Awards – 2020” ғолиблари “Travel+Leisure India & South Asia” журнали ўқувчилари томонидан онлайн овоз бериш орқали аниқланган.

Қайд этиш лозимки, “Travel+Leisure” халқаро туризмга ихтисосослашган журнал бўлиб, унинг илк сони 1937 йилда чоп этилган. Ҳозирда АҚШ, Туркия, Хитой, Австралия, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатларда инглиз тилида нашр этиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон туризм ва маданий алмашувни ривожлантириш учун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ўртасида парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақиришини маълум қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала