Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 611 нафарга етди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишВременный госпиталь COVID-19 в автоцентре "Москва"
Временный госпиталь COVID-19 в автоцентре Москва  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2131 нафар бемордан 177 нафари оғир, 39 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. 2020 йил 2 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 276 (+182) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Министр здравоохранения РУз Абдухаким Хаджибаев - Sputnik Ўзбекистон
COVID иккинчи тўлқини, вакцина ва ислоҳотлар: ССВ янги раҳбари билан интервью

Янги касалланиш ҳолатларининг Республиканинг 10та ҳудудида аниқланган.

Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 611 нафарга етди.

Соғайганлар жами 70 534 (+197) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2131 нафар бемордан 177 нафари оғир, 39 нафари эса ўта оғир аҳволда.

2 декабр ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 64 194 674 тага етган. Бутун дунёда коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 1 486 829 кишига етган.

Янгиликлар лентаси
0