Дунёда

Москвада COVID-19 га қарши эмлашни бошлаш санаси маълум бўлди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишВакцинация от коронавируса
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Москвада 4 декабрдан коронавирусга қарши эмланиш учун электрон ёзилиш бошланади. Биринчи навбатда таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий хизмат ходимлари эмланади.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия пойтахти Москвада 4 декабрдан коронавирусга қарши эмланиш учун электрон ёзилиш бошланади, 5 декабрдан эса эмлаш пунктлари иш бошлайди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.

Медработник с препаратом от коронавируса Спутник V - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Келгуси ҳафтадан Россияда оммавий вакцинация бошланади

“... оммавий эмлашнинг улкан механизмини тиғишлаштириш мақсадида таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда шаҳар ижтимоий хизмат ходимлари учун 2020 йил 4 декабрдан эмланиш учун электрон ёзилишни очамиз”, - дея ёзди Собянин.

Яқин ҳафта ичида вакцина партияларининг етказиб берилиши билан эмлашда иштирок этувчи кишилар гуруҳи кенгаяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россияда келгуси ҳафтадан COVID-19га қарши  оммавий эмлашни бошлашни топширган эди.

Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V” ва “Вектор”марказининг “ЭпиВакКорона” вакцинаси. Яқин кунларда Чумаков номидаги Илмий марказ вакцинаси ҳам рўйхатга олиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0