ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин

© Unsplash / Tyler FrantaРабота в офисе
Работа в офисе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энди олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин. Хизмат бепул кўрсатилади.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Энди олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида авторизациядан ўтиш ва хизматдан фойдаланиш бўйича сўровномани тўлдириш керак бўлади.

“Ушбу маълумотнома 5 иш куни давомида шакллантирилади ва электрон кўринишида ЯИДХПдаги шахсий кабинетингизга юборилади”, - дейилган хабарда.

Идора хизмат бепул кўрсатилишини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0