Президент фармони: 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

© SputnikКалендарь
Календарь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

- 2 сентябрь – пайшанба;

- 3 сентябрь – жума.

Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0