Спорт

“Рубин” Остон Ўриновга жиддий қизиқиш билдирмоқда

Қозоннинг “Рубин” клуби бош директори Ўрунов трансфери бўйича “Спартак”ка таклиф юборилганини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Қозоннинг “Рубин” клуби “Спартак” ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик футболчи Остон Ўруновга қизиқиш билдирмоқда. 

“Рубин” бош директори Рустем Сайманов Sport24 нашрига берган интервьюсида Ўрунов трансфери бўйича “Спартак”ка таклиф юборилганини маълум қилган.

Аввалроқ “Рубин”дан таклиф олинганини “Спартак” бош директори Шамиль Газизов хабар қилганди.

Футбол. РПЛ. Матч Краснодар – Уфа - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўрунов: отам “Спартак”да ўйнашимни орзу қилар эди

“Газизовнинг “Рубин” “Спартак”ка Ўринов бўйича таклиф юборганини ҳақидаги сўзларини тасдиқлай оламан. “Рубин” бу футболчига қизиқиш билдирмоқда. Биз ”Спартак”га ўтишдан олдин Уфага ҳам таклиф жўнатгандик. Ўрунов барибир “Спартак”да ўйнамайди. Шунинг учун биз уни таклиф қилдик ва бу оддий таклиф эмас – у “Рубин” учун зарур футболчи”, - дейди Сайманов.

Ўринов “Уфа”дан “Спартак”ка август бошида ўтди. Москва клуби таркибида 19 ёш хавбек саккизта ўйин ўтказиб, битта гол урди. У футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида “Родина”га қарши баҳда дебют голини уришга муваффақ бўлди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала