“Нархлар осмонга учди”: Марказий Осиё мамлакатларига авиачипта нархи қандай ўзгарди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПассажиры в аэропорту Шереметьево
Пассажиры в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда Россиядан учиб кетиш учун олдинга қараганда мўмайгина пул сарфлашга тўғри келмоқда. Бир йил ичида деярли барча оммабоп йўналиш нархлари сезиларли ошди.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Туту.ру саёҳат ва сафарлар хизмати таҳлилчилари ҳозирги ва ўтган йилги Россиядан хорижга чипта нархларини солиштиришди. Sputnik Тожикистон нашрига йўлланган ҳисоботда хорижий йўналишларга чипта нархлари сезиларли ўсганини кўриш мумкин.

Нархлар, асосан, 40 фоиздан 80 фоизгача ўсмоқда, бироқ энг оммабоп хорижий йўналишлар орасида мустаснолари ҳам бор.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan airways чипта нархини туширди

Масалан, Кишинёв ва Анталяга нархлар унчалик ўргармаган: Молдовага ўртача нарх 500 рублга қимматлашган. Туркияга, аксинча, шунга пулга арзонлашган.

Марказий Осиё мамлакатларига чипталар сезиларли қимматлашган. Масалан, Ўшга учиш учун 2019 йил декабридаги каби 10 минг рубль эмас, балки 18 минг рублдан зиёд сарфлашга тўғри келади.

Ўзбекистон ва Қозоғистонга чипталар нархи кескин кўтарилган: улар бир йил ичида мос равишда 154 фоиз ва 192 фоизга ўзгарган.

Новосибирск-Тошкент йўналишига чипталар нархи 11 413 рублдан 29 035 рублгача ўсган. Москва-Нур-Султон рейсига эндиликда 25 194 рублга чипта олиш мумкин. 2019 йилда бу йўналишдаги чипта нархи 8 617 рубль эди.

Минск, Бишкек ва Кишинёв йўналишлари Москвадан энг оммабоп учта йўналишга кирган.

Янгиликлар лентаси
0