Колумнистлар

Эрдоғаннинг Бокудаги парадга келиши нимани англатади

© AP Photo/Petros KaradjiasПрезидент Турции Реджеп Эрдоган
Президент Турции Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Бокуда Тоғли Қорабоғдаги ғалабага бағишланган ҳарбий парадга тайёргарлик кўрилмоқда. Парадда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг қатнашиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бокуда 10 декабрь куни ўтказиладиган ҳарбий парад Тоғли Қорабоғдаги Озарбайжон зафари ва Туркиянинг минтақавий ҳарбий муваффақиятидан дарак беради. Парадда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг қатнашиши Жанубий Кавказ ва Каспийбўйи минтақасида  НАТО таъсири кенгашишини ифодалайди.

Специалисты противоминного центра Минобороны РФ приступили к работе в Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Тоғли Қорабоғни миналардан тозалаш истиқболлари

Бокуда Тоғли Қорабоғдаги ғалабага бағишланган ҳарбий парадга тайёргарлик кўрилмоқда. Маросим 10 декабрь куни 3000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар ва 150 донага яқин жанговар техника иштирокида бўлиб ўтади. Шунингдек, парадда “Ватан уруши вақтида” душмандан тортиб олинган ҳарбий ютуқлар қисми тақдим этилади.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон Республикасида Ғалаба кунини белгилаш тўғрисида фармон берди. Давлат ОАВлари бу ғалабани кўп асрли миллий тарихдаги энг муҳим воқеа деб таърифлашмоқда. Озарбайжон давлат ахборот агентлиги ёзмоқда: “Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг Ғалаба Парадидаги минбарда фахрий меҳмон сифатида қатнашиши – бу турк биродарлигининг кўриниб турган тасдиғи”.

Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эрдоған Путинга Қорабоғ бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди

Аввалроқ Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар ҳарбийларга таълим бериш, жумладан, қўшма машғулотлар шаклида Озарбайжонга ёрдам бериш давом эттирилиши ҳақида гапирганди.  Шунга қарамасдан Анқаранинг арман томони билан қуролли тўқнашувдаги қардошлик кўмагини унчалик идеаллаштирмаслик зарур. Туркия Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотининг аъзосидир. Ташкилотнинг асосий вазифаси кучларни проекция ва сайёрадаги энергия ресурсларини назорат қилишдир, Озарбайжоннинг эса жуда кўп нефть ва гази бор.

Жанговар биродарлик

Қорабоғда 44 кун давом этган жангдан сўнг Озарбайжон ва Арманистон Россия воситачилигида ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олди. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари иш олиб бормоқда, ўқ овози эшитилмайди, лекин вазият тўлиқ барқарорлашига қадар анча вақт бор.

Параллел равишда Озарбайжонда Қорабоғдаги вазиятни мониторинг қилиш учун рус-турк қўшма маркази ташкил этилмоқда. Турк сапёрлари бўлинмалари озарбайжонлик ҳамкасбларига миналардан тозалашда ёрдамлашмоқда. Умуман олганда Жанубий Кавказда Туркиянинг ҳарбий сиёсий таъсири сезиларли ошди. Уни Марказий Осиё мамлакатларига кенгайтиришга уриниш эҳтимоли ҳам бор.

Нагорный Карабах: Россия, США и Франция думают, как остановить кровопролитие - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар операция рейтинги

Аввалроқ Sputnik жанговар ҳаракатларда иштирок этган суриялик туркпараст жангари туркоманлар (туркларни хуш кўрувчилар) Тоғли Қорабоғда жойлашиши эҳтимоли ҳақида ёзганди. Улар сулҳ тўғрисидаги битим имзоланган сўнг ҳам ватанига қайтишга шошмаяпти. Бундан ташқари, Туркиянинг “икки мамлакат – бир халқ” ташқи сиёсий концепцияси тўғри ва мустаҳкам бўлса, “икки мамлакат – бир армия” ва ягона қўмондонлик маркази мантиқли давом бўлади. Минтақадаги “катта оғаси” Эрдоғаннинг иқтисодий ва ҳарбий сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш учун озарбайжон томони альянсга кириш юридик расмиятчилигига тўлиқ риоя қилиш шарт эмас. Эҳтимол, муносабатларнинг бандай кўринишида Озарбайжон бир оёғи билан аллақачон НАТОда турибди. Анқара ўтмишдаги Усмонийлар империяси буюклигини қайта тиклашга интилмоқда. Брюссель ва Вашингтон бавосита (Анқара орқали) мушкул ва қайноқ минтақада Озарбайжон армиясини “бошқариш” нафсига дош бера оладими?

Иқтисодий босим

Российские миротворцы в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарварлик – Россия учун бу қанчалик оғир юк?

Туркия 9 ноябрдаги битимни расман маъқуллади, бироқ Россия тинчликпарвар кучлари амалиёти умидларини пучга чиқарди. Қорабоғ устидан тўлиқ назоратни қайтариш вазифаси ҳал қилинмаган. Анқари Озарбайжонга қўшин юборишга ҳозир. Бу турк парламенти қарори билан келажакда амалга оширилиши белгиланган. Ўйлайманки, турк армиясидаги кўпчилик Россия ҳарбий хизматчилари улардан ғалабани “ўғирлади” деб ҳисоблашади. “National Interest” АҚШ нашри ёзади: Озарбайжонликлар 10 ноябрни Қорабоғ урушида Арманистон устидан қозонилган ғалаба куни сифатида нишонлашади. Бироқ зафарнинг сархушлик ҳисси ўтмишда қолади, улар бу ҳақиқий Озарбайжон мустақиллигининг якуни бошланиши эканини тушунишади”. Аммо Эрдоғаннинг “неоусмонийлар орзуси” озарбайжонликлар бахтига ҳозирча иқтисодга урилиб парча-парча бўлмоқда. Сурия, Ливия, Ироқ, Шарқий Ўрта Ер денгизи ва Жанубий Кавказдаги ҳарбий амалиётлар арзонга тушмаяпти.

Турецкий военный конвойв Килисе, недалеко от турецко-сирийской границы - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Туркия нега Озарбайжонга қўшин киритмоқда?

Туркиянинг ташқи қарзи 421 млрд долларга етди, шундан 181 миллиарди бир йил ичида тўланиши лозим. Сўнги уч ой ичида турк лираси дунё валюталарига нисбатан 15 фоизга (йил бошидан буён 25 фоизга) арзонлашди. Туркия экспорти коронавирус эпидемияси сабаб биринчи йилликда 26 фоизга қулади. Ғарб таҳлилчилари қийин иқтисодий вазиятда Анқара эртагаёқ Бокудан Қорабоғдаги ҳарбий ёрдам эвазига арзон энергия ресурслари тариқасида товон талаб қилишини истисно қилишмаяпти. Бу ерда стратегик зиддият пинҳон, ахир Озарбайжон олдинда турган 5 йилликда, аввало, қайта қўлга киритган етти туманларни қайта тиклаши ва обод қилмоғи зарур (бунга 10 миллиард долларча маблағ керак бўлади). Озарбайжон ОАВлари 9 ноябрдан кейин миллий армиянинг мустақиллиги ва Бокунинг Тоғли Қорабоғдаги мустақил ҳарбий ғалабасига эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Бошқа томондан, Россиянинг стратегик манфаатларини инобатга олиш даркор. Жанубий Кавказдаги катта ўйин давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала