Президент Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклади

© Пресс-службаШавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқаролари ҳамиша ўз давлати ва Конституцияси ҳимоясида бўлиши ва бу тамойил бундан буён ҳам қатъий амалга оширилишини қайд этган.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан самимий муборакбод этди.

“Дунё миқёсида авж олган коронавирус пандемияси туфайли бу йил Конституция кунига бағишланган тантанали маросимларни кенг миқёсда ўтказишнинг, афсуски, имкони бўлмаяпти. Лекин, шунга қарамасдан, бу байрамнинг руҳи ва шукуҳи қалбларимизда, юракларимизда давом этмоқда. Бу айём юртимизнинг меҳнат жамоалари, таълим масканлари, маҳаллаларда шоду хуррамлик билан нишонланмоқда. Ана шу улкан салоҳиятга таяниб, халқимиз бугунги кунда мураккаб синовларни мардона енгиб, юртимизда эркин, обод ва фаровон ҳаёт – янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда”, - дейилган табрикда.

Президент “Янги Ўзбекистон” деган ибора халқаро майдонда нафақат янги тушунча, балки реал ижтимоий ҳодиса сифатида қабул қилинаётганини таъкидлаган.

“Конституциямиз яратиб берган улкан ҳуқуқий имкониятларнинг самараси бўлган бундай ютуқ ва натижалар барчамизга албатта юксак ғурур ва ифтихор бағишлайди”, - дея қўшимча қилган у.

Тюрьма. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 100 нафардан зиёд маҳкумни афв этди

Давлат раҳбари “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган конституциявий норма асосида мамлакатда халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қиладиган, Конституция ва қонун устун бўлган самарали ва барқарор тизим шаклланаётганини таъкидлаган.

“Ана шундай конституциявий пойдеворга асосланган ушбу тизим дунё шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги мураккаб вазиятда турли таҳдид ва синовлар, жумладан, глобал пандемияга қарши курашда, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган табиий ва техноген офатларнинг оқибатларини бартараф этишда ўзини тўла оқлади”, - дейилади президент табригида.

Мирзиёев Ўзбекистон фуқаролари ҳамиша ўз давлати ва Конституцияси ҳимоясида бўлиши ва бу тамойил бундан буён ҳам қатъий амалга оширилишини қайд этган.

“Бир ҳақиқат ҳаммамизга аён бўлиши керак: барча соҳаларда амалга ошираётган ислоҳотларимиз қатори жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик, ўзини ўзи танқид ва демократик янгиланиш жараёнлари энди ҳеч қачон ортга қайтмайди ва биз бу йўлни қатъий давом эттирамиз”, - дейилади табрикда.

Президент халқ ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, мамлакатда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш – давлат ва жамиятнинг бош вазифаси эканини урғулаган.

Янгиликлар лентаси
0