Ҳиндистон элчиси Ўзбекистонга ҳинд вакциналари ҳақида ахборот етказди

Oбуна бўлиш
Дипломатнинг таъкидлашича, Ҳиндистон коронавирусга қарши 3 та вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда, улардан 2 таси иккинчи, биттаси эса учинчи босқич синов жараёнида.

ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси (жорий йил сентябр ойида тайинланган, таҳр.) Маниш Прабхат ССВ раҳбари Абдуҳаким Хаджибаев билан учрашувда ҳинд вакциналари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ССВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Министр здравоохранения РУз Абдухаким Хаджибаев - Sputnik Ўзбекистон
COVID иккинчи тўлқини, вакцина ва ислоҳотлар: ССВ янги раҳбари билан интервью

Маниш Прабхатнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Ҳиндистон коронавирусга қарши 3 та вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда, улардан 2 таси иккинчи, биттаси эса учинчи босқич синов жараёнида. Элчи келажакда Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам ушбу ҳинд вакциналари фойдали бўлишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб олдилар. Жумладан, мавжуд инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш ва Ўзбекистонга янги инвесторларни жалб қилиш, қўшма фармацевтика ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, элчи талабалар алмашинуви дастури бўйича яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифларини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон ёшларининг Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқишга қизиқиши тобора ортиб бормоқда.

Вакцина ЭпиВакКорона - Sputnik Ўзбекистон
“Спутник V” вакцинасининг якуний нархи белгиланди

Бундан ташқари, мамлакатларнинг халқ табобатини ривожлантиришга бўлган давлат даражасидаги эътиборда ўхшашлик мавжудлиги айтилиб, ушбу соҳадаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Ҳиндистон элчиси президент раҳнамолигида мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолаган, ўз вақтида кўрилган чоралар COVID-19 оқибатларини минималлаштиришга сабаб бўлаётгани қайд этган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ССВ раҳбари ҳозирда вазиятнинг барқарорлиги ҳотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. "Кўпгина бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда", - деган Хаджибаев.

Янгиликлар лентаси
0