Ўзбекистон АҚШнинг “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровПразднование Намаз хайит в Ташкенте
Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Ўзбекистонни диний эркинлик бўйича “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарди. Бунга сўнгги йиллардаги ислоҳотлар туртки берган.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон АҚШнинг диний эркинлик бўйича “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати” (Special Watch List)дан чиқарилди.

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео баёнотида таъкидланишича, сўнгги йиллардаги ислоҳотлар АҚШ ҳукуматининг бундай хулосага келишига туртки берган.

“Сўнгги бир йил ичида ҳукуматлари эришган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Судан ва Ўзбекистон махсус кузатув рўйхатидан чиқарилганлигини эълон қилишдан мамнунман. Уларнинг қонунлари ва амалиётдаги жасоратли ислоҳотлари бошқалар учун ўрнакдир”, - дейилади Помпеонинг баёнотида.

Тожикистон ва Туркманистон эса алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган давлатлар қаторига киритилган.

Аввалроқ Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси Ўзбекистонни “алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатидан чиқарган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшилангани, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш мамлакат учун доимий муҳим вазифа эканини таъкидлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0