Жамият

Тошкентда қарздор оталардан 116 млн сўмдан ортиқ алимент пули ундирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан қарздор оталардан 116 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Мажбурий ижро бюроси Тошкентда бир кунда қарздордан 33,2 миллион сўм алимент пулини ундирди.

Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Алимент тўламай, Россияга қочиб кетган отадан пуллар ўндириб берилди - МИБ

МИБ Олмазор туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судининг 14.08.2020 йилдаги суд буйруғига асосан, карздор З.Инагамовдан ундирувчи Н.Инагамова фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми микдорида алимент ундириш тўғрисида 06.09.2016 йилдаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида МИБ туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Шеркозиев томонидан 7 декабрда қарздор З.Инагамовдан ундирувчи Н.Инагамова фойдасига бир нафар вояга етмаган  фарзанди учун 33.220.775 сўм алимент пули тўлиқ ундирилди.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 29.08.2018 йилги ижро варақасига асосан, қарздор А.Ганиевдан ундирувчи Ф.Ганиева фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор 2019 йилдан яъни 24 ой давомида алимент тўловларини тўламай келган.

МИБ Учтепа туман бўлими ва ИИБ ЖКБ ходимларининг олиб борган ҳаракатлари натижасида қарздордан тезкорлик билан 10.054.706 сўм икки йиллик алимент пуллари ундирилиб, 2 нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ундириб берилди.

Яна бир ҳолат: Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судинииг 17.11.2011 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ш.Дехқонбаевдан бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Сергели туман бўлими иш юритувига 21.01.2012 йилда келиб тушган.

Қарздор ота унинг номида бўлган барча мол-мулкларига ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан хорижга чиқишига чеклов қўйилганини билади.

Сергели туман бўлими давлат ижрочиси А.Мухамедовнинг олиб борган ижро ҳаракатлари ҳамда ҳуқуқий тушунтируви натижасида қарздор ота Ш.Дехқонбаев тўғри хулоса чиқариб, 1 нафар вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача 73.000.000 сўм алимент пулларини олдиндан 7 600 АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди. Бу билан алимент ижро хужжатининг ижроси тўлиқ таъминланиб, ижро иш юритуви тамомланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала