Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун янги мобил иловаси ишга туширилди

© Depositphotos.com / LofiloloЖенщина закрывает лицо
Женщина закрывает лицо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Нажот” иловаси қурбоннинг оиласига ёрдам сўраб хабар жўнатади ва унинг манзилига ҳавола юборади. Иловада ёрдам учун хабарга жавоб бера оладиган 5 тагача яқин кишиларнинг контактларини қўшиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистонда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун “Нажот” мобил иловаси ишга туширилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди.

Илованинг бош саҳифасида фавқулодда вазият учун мўлжалланган “Ёрдам тугмаси” мавжуд. Агар фойдаланувчи оиладаги зўравонлик қурбонига айланган бўлса, ушбу тугмани босиб, 3 сониядан кўпроқ ушлаб туриш керак. “Нажот” иловаси қурбоннинг оиласига ёрдам сўраб хабар жўнатади ва унинг манзилига ҳавола юборади.

“Ёрдам” тугмачасини ишлатиш учун “Ёрдам учун контактлар” бўлимига фойдаланувчи яқинларининг контактларини ва ёрдам ҳақидаги хабарни қўшиши керак. Ёрдам учун хабарга жавоб бера оладиган 5 тагача яқин кишиларнинг контактларини қўшиш мумкин. Ушбу одамларни илова тўғрисида олдиндан огоҳлантириш тавсия этилади.

Шунингдек, фойдаланувчи “Энг яқин ёрдам марказига хабар бериш” параметрини танлаши мумкин. Шунда фойдаланувчи учун хавф тўғрисида хабар энг яқин реабилитация марказига юборилади.

Иловада “Ёрдам марказлари” бўлими ҳам мавжуд. Унда оилавий муаммолар, зўравонлик ва фавқулодда вазиятларда ёрдам учун мурожаат қилиш мумкин бўлган жойлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Ушбу марказларда, лозим бўлса, психолог, шифокор ёки ҳуқуқшунос маслаҳатларини олиш ва ҳимояланган турар жой бўйича ёрдам кўрсатилади.

Иловада ҳар бир ҳудуддаги зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш марказлари рўйхати ҳамда марказларнинг манзили харитада келтирилган. Керакли ҳудудни танлаб, ушбу марказларнинг манзили ва контактлари тўғрисида маълумот олиш мумкин.

Маруфова Гулнора Махмудовна, первый заместитель министра по делам махалли и семьи - Sputnik Ўзбекистон
Оиладаги зўравонлик, аёллар ҳуқуқи, гендер тенглик: Гулнора Маруфова билан махсус интервью

“Билиш муҳим” бўлимида аёллар саломатлиги, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, оилавий муносабатлар, ҳуқуқий масалалар ва бошқа масалаларга оид энг кўп тарқалган саволларга жавоблар мавжуд. Шунингдек, ҳимоя ордерини олиш бўйича кўрсатмалар мавжуд. Бундан ташқари, фойдаланувчи зўравонлик турини аниқлаш ёки зўравонлик нима эканлигини тушуниш учун тестлардан ўтиши мумкин.

Ушбу бўлимда фойдаланувчи тестдан ўтиши ва ўзига нисбатан зўравонлик борлигини аниқлаши ва қандай ёрдамга муҳтожлигини тушуниши мумкин. Масалан, агар жавобларда «кўпинча» ва «доимий» жавоблар устунлик қилса, демак, фойдаланувчи оиласида зўравонлик муаммоси долзарбдир

Қаерда ва қандай бўлишидан қатъи назар, фойдаланувчи ёрдам олгунча: у тақдим этган барча маълумотлар сир сақланади. Ушбу мобил илова ўзбек ва рус тилларида мавжуд. Яқин орада “Нажот” мобил иловасини PlayStore-да юклаб олиш мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2020 йил январь–сентябрь ойларида зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига 14 849 та мурожаат келиб тушган.

Янгиликлар лентаси
0