Иқтисод

Россия Ўзбекистоннинг яна бир вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришни тақиқлади

© Sputnik / Екатерина Лызлова / Фотобанкка ўтишПомидоры
Помидоры  - Sputnik Ўзбекистон
Бундан ташқари, Россия 14 декабрдан Арманистоннинг Армавир вилоятидан помидор ва қалампир ва 10 декабрдан Озарбайжондан помидор ва олмалар импортини тақиқламоқда.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия 11 декабрдан Қашқадарё вилоятидан олиб келинадиган помидор ва қалампирга тақиқ жорий этади. Бу ҳақда Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) хабар қилмоқда.

“Sunny Land Export” МЧЖ (Қашқадарё вилояти) ишлаб чиқарувчиси томонидан Россия ҳудудига олиб кирилган помидорларда помидор жигарранг бурушиқлик (ToBRFV) вируси аниқланган ва бу тақиқ қўйилишига сабаб бўлган.

Россельхознадзор 26 ноябрь куни Фарғона вилояти ва 4 декабрь куни Навоий вилоятидан Россияга олиб келинадиган помидор ва қалампирларга ҳам тақиқ қўйган эди. Кейинчалик Фарғона вилоятидан Россияга барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқланди.

Қозоғистон Ўзбекистон сабзавотларида ToBRFV вируси бор ёки йўқлигини текширади

Бундан ташқари, Россия 14 декабрдан Арманистоннинг Армавир вилоятидан помидор ва қалампир ва 10 декабрдан Озарбайжондан помидор ва олмалар импортини вирус ва зараркунандалар аниқлангани туфайли тақиқламоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader