Жамият

Тадбиркорларга йўлларда радар ва камера ўрнатишга рухсат берилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишКомплекс автофиксации нарушений ПДД
Комплекс автофиксации нарушений ПДД  - Sputnik Ўзбекистон
Биринчи мартдан тадбиркорларга йўлларда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи автоматлаштирилган фото ва видео воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. 2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Хусусий секторга апрелдан “права” олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқи берилади

Бу “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.

Махсус воситалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

Шунга кўра, 2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763 та стационар радарлар ўрнатилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала