2021 йил январдан Тошкентда жамоат транпортларида нақд пул тўлови бекор қилинади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари ҳам бекор қилинади. Алоҳида имтиёзга эга шахслар, талабалар ва ўқувчилар учун ҳудди шу турдаги карталар жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. 2021 йил 1 январдан Жамоат транспортида тўлов услуби ўзгариши мумкин. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил январь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транпортларидан фойдаланганда нақд пул орқали тўлов қилиш тизимини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Нақд пул ўрнини ягона транспорт картаси эгаллайди.

Шунингдек, қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари ҳам бекор қилинади. Алоҳида имтиёзга эга шахслар, талабалар ва ўқувчилар учун ҳудди шу турдаги карталар жорий этилади.

 

Янгиликлар лентаси
0