Фарғонадаги футбол жанжали айбдорлари қандай жазоланди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишФутбол. Кубок конфедераций-2017. Тренировка сборной России
Футбол. Кубок конфедераций-2017. Тренировка сборной России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳакамни тепган футболчи 10 йилга четлатилди. “Нефтчи” клуби 100 млн сўм жаримага тортилди. “Истиқлол” стадиони маъмуриятига чора кўриш бўйича Фарғона вилояти ИИБга тақдимнома юборилди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Про-Лига сўнгги тур доирасида ўтган “Нефтчи” — “Турон” учрашувидан кейин содир бўлган ҳолатлар бўйича тартиб-интизом қўмитаси қарорларини эълон қилди.

ЎФА тартиб-интизом қўмитаси юзага келган ҳодисани атрофлича муҳокама этган ҳамда тегишли қарорлар қабул қилган.

ЎФА Интизом кодексининг тегишли моддаларига асосан қўлланилган чоралар:

  • “Нефтчи” клуби футболчиси Ж.Тўрақулов учрашув бош ҳаками Ш.Насибуллаевга қасддан тан жароҳати етказгани учун унга 10 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлатиш интизом чораси қўлланди;
  • “Нефтчи” клуби футболчилари Ш.Б. Абдураимов, С.М.Зокиров ва Ж.Қ.Қобулов учрашув бош ҳакамига ҳужум қилганлиги учун уларнинг ҳар бири 1 йил муддатга футболдан четлатилди ва 15 миллион сўмдан жаримага тортилди;
  • “Нефтчи” клуби футболчиси Д.Ф.Тошматов учрашув ёрдамчи ҳаками Д.Сайлавовга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилганлиги учун 10 та расмий учрашувга дисквалификация қилинди;
  • Учрашув якунлангандан сўнг мухлислар футбол майдонида ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, “Нефтчи” футбол клуби масъуллари жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ етарлича чоралар кўрилишини таъминламагани учун клубга нисбатан 3 та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиш ва 100 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланди;

Шунингдек, учрашувдан сўнг стадионга ташриф буюрган томошабинлар томонидан футбол майдонида ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқарилиши ҳолатини муҳокама қилиш ҳамда “Истиқлол” стадиони маъмуриятига чора кўриш бўйича Фарғона вилояти ИИБга тақдимнома юборилди.

ЎФА Фарғонадаги жанжалли ўйин юзасидан баёнот берди

Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги футболда рўй берган жанжалдан сўнг олти кишига қарши жиноят иши очилиб, улар ушланган эди. Бундан ташқари оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда иштирок этган 5 нафар шахсларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аниқланган. Улар маъмурий тартибда ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0