Наманган вилояти руҳий касалликлар шифохонаси қаҳратон қишга тайёр эмаслиги айтилди

© Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизматиНаманганская областная психиатрическая больница
Наманганская областная психиатрическая больница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Намангандаги руҳий асаб касалликлар шифохонасида заҳира учун олинган озиқ-овқат махсулотларини сақлашга жиддий эътибор қаратилмаган, деган хулоса бермоқда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Наманган вилояти руҳий асаб касалликлар шифохонаси қишки мавсумга тайёргарлик кўрмаган. Касалхонада даволанаётган беморларга кўрсатилаётган хизматлар сифати етарли даражада таъминланмаган, заҳира учун олинган озиқ-овқат махсулотларини сақлашга жиддий эътибор қаратилмаган, деган хулоса бермоқда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати.

Врач выходит из операционной - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёдаги руҳий касалликлар шифохонаси ходимларига ҳайфсан эълон қилинди

Матбуот-хизмати хабарида айтилишича, ўтказилган мониторинг ишлари натижасида Наманган вилояти Рухий асаб касалликлар шифохонаси томонидан 2020-2021 йилга мўлжалланган куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси қабул қилинмаган.

Шифохона учун 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун 400 тонна кўмир ёқилғи олиш режалаштирилган бўлса-да ўрганиш кунига қадар жами 214 тонна етказиб берилгани, заҳира омборида кўмир режаси ва олинганлиги тўғрисида пешлавха, кўмир тортиб бериш учун электрон тарози ўрнатилмаганлиги, техника хавфсизлиги қоидарларига амал қилиш китоби чала юритилганлиги аниқланди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасини бориб кўрди

Шифохона томонидан режа асосида кўмир ишлатилади, лекин кўмир харажатлар дафтари юритилмаган.

Шифохонага қабул қилиб олинган кўмирнинг майин(ҳока)лилик даражаси 60-70% ҳолатда сифатсиз, айниқса кўмир брикетининг сифати ўта қониқарсиз ҳолатда.

Муолажа ва касалхона хоналарида иссиқлик харорати ўртача 18 даражадан 22 даражада ҳамда айрим хоналарда харорат ўлчагичлар ўрнатилмаган.

Бундан ташқари озиқ-овқат заҳиралари омборининг том қисмининг уч жойидан ёмғир чаккаси ўтиб, картошка махсулотларининг устига сув тушаётганлиги аниқланди.

 

Янгиликлар лентаси
0