Навоий вилоятида ҳоким устидан судга арз қилган фермер жасади ариқдан топилди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суд-тиббий экспертизаси фермернинг ўлими юрак нафас йўлларининг сув билан беркилишидан келиб чиққан механик асфикциядан келиб чиққанлиги ҳақида хулоса берган.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида маҳаллий фермерлардан бири туман ҳокимининг унга берилган ер майдонига оид ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан судга мурожаат қилган. Бироқ суд мажлиси белгиланган санага етмай фермернинг жасади туманнинг "Полвонота" МФЙ ҳудудидан ўтган ариқдан топилган, деб хабар қилмоқда "Дарё.уз" нашри..

Шавкат Мирзиёев посетил хозяйство Кухна водий бахори в Алтынкульском районе Андижаской области - Sputnik Ўзбекистон
Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак – Мирзиёев

Айни вақтда Бош прокуратура матбуот хизмати фермернинг жасади 2020 йилнинг 5 ноябрь куни ариқдан (тан жароҳатларисиз) топилганини тасдиқлади. Шунингдек, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганини билдирган.

Суд-тиббий экспертизаси фермернинг ўлими юрак нафас йўлларининг сув билан беркилишидан келиб чиққан механик асфикциядан келиб чиққанлиги ҳақида хулоса берган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбарининг алоҳида қайд этишича, марҳумнинг қариндошларида турли шубҳалар туғилаётгани, уларнинг важларини тўлақонли текширилишини таъминлаш мақсадида жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинган. Ҳозирда қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0