Дунёда

“Шимолий оқим-2” қувурларини ётқизиш учун кема иш жойига яқинлашди

© AP Photo / dpa / Stefan SauerТрубы для строительства газопровода Nord Stream 2 в порту Мукран, Германия
Трубы для строительства газопровода Nord Stream 2 в порту Мукран, Германия - Sputnik Ўзбекистон
Marine Traffic” кемаларни кузатиш тизими маълумотларига кўра, “Фортуна” кемаси газ қувури томон йўл олди ва Цингст ярим ороли яқинида очиқ денгизда тўхтади.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. “Шимолий оқим-2”ни қуриб битказишда фойдаланиш мумкин бўлган “Фортуна” кемаси газ қувури томон йўл олди ва Цингст ярим ороли яқинида очиқ денгизда тўхтади. Бундан “Marine Traffic” кемаларни кузатиш тизими маълумотлари дарак бермоқда.

5 декабрь куни кема Висмар немис бандаргоҳини тарк этиб, Росток томон йўл олганди. Аммо кейинроқ ўша куни у Висмар яқинидаги очиқ денгизда тўхтаганди. 9 декабрь куни “Фортуна” яна йўлга тушди.

Ротонда Капитолия в Вашингтоне, - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШ Конгресси "Шимолий оқим-2"га қарши янги санкцияларни тасдиқлади

Шу билан бирга, Германиянинг кемачилик ва гидрография идораси (BSH) 5 декабрь куни “Фортуна” 31 декабрга қадар Болтиқ денгизининг жанубий қисмида, Адлергрунд ва Одер саёзлиги ўртасидаги ҳудудда иш олтиб боришини маълум қилган эди.

Умумий қуввати 55 миллиард метр куб бўлган “Шимолий оқим-2” лойиҳаси икки газ қувуридан иборат бўлиб, Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германиягача қувур орқали газ етказиб ерипшни назарда тутади. Европанинг барча давлатлари учун керак бўлган ушбу лойиҳага АҚШ, Украина ва яна бир неча давлатлар қарши чиқишмоқда. АҚШ қарши бўлишига сабаб – улар Европага ўзларининг суюлтирилган газини сотишни истайди. Украина эса ўз ҳудуди орқали газ транзитидан олинадиган даромадлардан маҳрум бўлишдан қўрқади.

Польша "Шимолий оқим-2" туфайли Газпромни 7,6 миллиард долларга жаримага тортди

2019 йил охирида газ қувурини қуриб битказишга бир неча километр қолганда АҚШ лойиҳага қарши санкциялар киритди ва қурилишни тўхтатишни талаб қилди. Швейцариянинг қувур ётқизувчи кемаси Allseas шундан сўнг ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала