Янги Ўзбекистон ва Инсон ҳуқуқлари

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСитуация после выборов президента в Республике Узбекистан
Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1991 йилдан 2016 йил декабргача 482 киши Ўзбекистон фуқаролигини олган бўлса, 2016 йил декабрдан 2020 йилгача бўлган муддатда бундай шахслар 15 минг нафарни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази томонидан 10 декабрь куни онлайн ва оффлайн шаклларда "Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари" мавзуида туркум халқаро тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов кириш сўзи билан очди.

Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ўзбекистонни диний эркинлик масаласида бошқаларга ўрнак бўлишга чақирмоқда

Бундан 72 йил муқаддам – 1948 йил 10 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган. Мазкур муҳим сана ҳар йили бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам Халқаро инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач қўшилган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатдир. Ўзбекистон Конституцияси нормалари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларига тўла мос келади.

Ўзбекистон президенти таъкидлаганидек, "Конституциямиз моҳиятига чуқур сингдирилган демократия ва ижтимоий адолатга садоқат ҳамда инсонпарварлик тамойилларини таъминлаш бўйича мамлакатимизда тизимли ва ортга қайтмайдиган демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда".

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди

Хусусан, суд-ҳуқуқ тизимидаги чуқур ислоҳотлар доирасида афв институтини қўллаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг ўзида билиб-билмай жиноятга қўл урган ва ўз қилмишидан пушаймон бўлган 300 дан ортиқ шахс афв этилиб, жазони ўташ жойларидан озод қилингани, 200 нафар маҳкумнинг жазо муддатлари қисқартирилгани шундан далолатдир.

Ўз навбатида, Конституция куни арафасида президент Шавкат Мирзиёев "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, жазо ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган яна 104 нафар фуқаро афв этилди.

1991 йилдан 2016 йил декабргача 482 киши Ўзбекистон фуқаролигини олган бўлса, 2016 йил декабрдан 2020 йилгача бўлган муддатда бундай шахслар 15 минг нафарни ташкил этди. Бундан ташқари, 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда яшаб келган 50 минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқароси деб тан олинди.

Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади

Бундай муҳим қадамлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига муносиб жавобдир. 

Ҳозирги пандемия даврида 500 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқароси юртимизга олиб келинди. Чет элларда қийин аҳволга тушиб қолган 100 мингга яқин юртдошимизга турли ёрдамлар кўрсатилди.

Ёлғон ваъдаларга алданиб, мамлакатимиздан чиқиб кетган ва қуролли можаролар бўлаётган Яқин Шарқ минтақасида оғир кунларни бошидан ўтказаётган фуқароларимиз, асосан аёллар ва болаларни мамлакатимизга қайтариб олиб келиш бўйича инсонпарварлик тадбирлари давом эттирилмоқда. Куни кеча, 8 декабрь тонгида Суриядан 98 нафар юртдошимиз – 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Тошкентга олиб келингани бу фикрни тасдиқлайди.

Пандемия даврида аҳоли соғлиғини сақлаш, ишсиз қолган фуқароларга ёрдам беришга, тадбиркорларга биринчи даражали эътибор қаратилмоқда. Аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш бўйича давлат дастури самарали амалга оширилмоқда.

Город Пекин. Китай - Sputnik Ўзбекистон
Хитой АҚШда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги маърузасини эълон қилди

Фаол гендер сиёсати доирасида хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш бўйича жадал иш олиб борилмоқда. Шу билан бирга, камбағалликни қисқартириш мақсадида ижтимоий ёрдамнинг янги ва самарали механизмлари жорий этилмоқда.

Айни чоғда, "Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади", деган ғоя асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга мисли кўрилмаган эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида эълон қилинган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг баёнотида Ўзбекистон махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилгани маълум қилинди.

Баёнотда бу қисқа муддат ичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилган тезкор ва мақсадли чора-тадбирларнинг натижаси экани қайд этилган. Шунингдек, махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга намуна бўлиб хизмат қилиши ҳам таъкидланган.

Сайёра Ходжаева - Sputnik Ўзбекистон
Адлия полковниги Сайёра Ходжаева ИИББ инсон ҳуқуқларини поймол этаётганини таъкидлади

2020 йил октябрь ойида миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланди. Бу ҳам, шубҳасиз, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган очиқ ва фаол ташқи сиёсатнинг яна бир улкан ютуғиди.

Шундай қилиб, Президентимиз таъбири билан айтганда, "Янги Ўзбекистон" деган ибора халқаро майдонда нафақат янги тушунча, балки реал ижтимоий ҳодиса сифатида қабул қилинмоқда.

Марказнинг "Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари" мавзуида ташкил этган тадбирлари доирасида "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0