Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовлари бошланди: биринчи бўлиб кимлар эмланди

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишПроизводство вакцины
Производство вакцины - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Хитой компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи босқич клиник синовлари бошланди. У учун жами 5 минг нафар кўнгиллилар танлаб олинган.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Ўзбекистонда янги коронавирус рекомбинант вакцинаси (CHO ҳужайра) халқаро клиник синовларининг учинчи босқичи бошланишига бағишланган маросим ўтказилди.

“Инновацион ривожланиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан Хитойнинг Хитой Фанлар академияси Микробиология институтининг ишланмаси асосида “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd” компанияси  ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи босқич клиник синовларини ўтказиш ишлари бошланди”, - дейилган вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, Хитойдаги Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида Ўзбекистонга “Zhifei” компанияси томонидан 6000 дона синов вакцинаси (50% ҳақиқий вакцина, 50 % плацебо), 12 минг дона ПЗР тестлар, 8 минг дона антитаналарни аниқловчи тестлар хамда барча ишлатиладиган ёрдамчи материаллар (шприц, ниқоб, кўзойнак, криопробиркалар, ҳомиладорлик тестлари) олиб келинди.

Ўзбекистон Хитой билан биргаликда вакцина ишлаб чиқишда иштирок этади

Клиник синовларни ўтказиш учун жами 5 минг нафар кўнгиллилар танлаб олинган. Жараённинг этик жиҳатларини эътиборга олган ҳолда кўнгиллиларнинг шахси ошкор қилинмаслигига келишилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг 20 та кўнгилли оила аъзолари Хитойдан олиб келинган рекомбинант вакцина билан биринчи дозада эмланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда COVID-19 га қарши Хитой вакцинасининг клиник синовлари ўтказилиши хабар қилинган эди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда ушбу вакцина намуналари Ўзбекистондаги фармқўмитасида зарур синовлардан ўтгандан кейин одамларда синов кўриш бошлашини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, 4 декабрь куни Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистонга шахсан COVID-19га қарши "Cпутник V" вакцинаси намуналарини олиб келган эди. Намуналар улар синовлардан ўтказилиши учун Ўзбекистон томонига топширилган. Шундан сўнг вакцина рўйхатдан ўтказилиши ва Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши кутилмоқда.

ССВ бирор мамлакатнинг вакцинаси ижобий кўрсаткичлар қайд этгани илмий исботлансагина, уни харид қилиш, сотиб олинган вакцинани сақлаш ва ташиш билан боғлиқ масалалар тегишли мезонлар асосида кўриб чиқишини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала