Иқтисод

Ўзбекистонда йил бошидан озиқ-овқат маҳсулотлари 16,3%га қимматлади - МБ

© REUTERS / Vasily FedosenkoЛюди на продуктовом рынке в Минске
Люди на продуктовом рынке в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши йиллик ҳисобда 16,3 %ни ташкил этди. Бунда 2019 йил ноябрь ойига нисбатан гўшт маҳсулотлари 17,7 фоизга, мева ва сабзавотлар 18,5 фоизга, нон маҳсулотлари 16 фоизга қимматлашди.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Марказий банк баёнотига кўра, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши йиллик ҳисобда 16,3%ни ташкил этган.

Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по развитию лесного хозяйства - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштиришни буюрди

Банк маълумотларига кўра, ёз мавсумида нархлар ўсишининг сезиларли секинлашишидан сўнг сентябрь ойининг охиридан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг маълум даражада тезлашиши кузатилган.

Бунда асосан мева-сабзавотлар нархларининг мавсумий ўзгариши ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари таклифидаги узилишлар ва суст рақобат шароитлари ушбу товарлар нархларининг ўсишига олиб келганлиги айтилмоқда.

Хусусан, ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши йиллик ҳисобда 16,3 фоизни ташкил этган. Бунда 2019 йил ноябрь ойига нисбатан гўшт маҳсулотлари 17,7 фоизга, мева ва сабзавотлар 18,5 фоизга, нон маҳсулотлари 16 фоизга қимматлашган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархларининг ўсиш суръатлари эса умумий инфляциядан сезиларли даражада паст бўлиб, мос равишда 8,3 фоиз ва 6,5 фоизни ташкил этган. Натижада йиллик базавий инфляция даражаси секинлашишда давом этиб, 11,5 фоизгача пасайган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала