Сиёсат

Мирзиёев Ўзбекистон ЕОИИга интеграллашувдан нимани кутаётгани ҳақида

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев участвует в видеозаседании Высшего совета ЕАЭС
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев участвует в видеозаседании Высшего совета ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко раислигида ўтган тадбирда кенгашнинг Фахрий Раиси, Қозоғистоннинг Биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этди.

Президент РФ В. Путин принял участие в заседании ВЕЭС - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Муҳим қадам: Путин ЕОИИда Ўзбекистонга кузатувчи-давлат мақоми берилиши ҳақида

Бундан ташқари, учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида Молдова Республикаси президенти Игорь Додон ҳамда таклиф этилган Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель Бермудес қатнашди.

Саммит кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди, шунингдек, бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомини олиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб-қувватлангани учун самимий миннатдорлик билдириб, ЕОИИнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, ташкилотнинг хорижий мамлакатлар билан амалий ҳамкорлик географияси кенг эканини алоҳида таъкидлади.

Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
Расман: Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи-давлат мақомини олди

Мамлакатда амалга оширилаётган кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги муҳим босқичида Ўзбекистон барча халқаро шериклар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни изчил кенгайтириб бориш, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан мулоқотни ривожлантириш тарафдори экани қайд этилди.

Бу қуйидаги муҳим омиллар билан изоҳланади.

ЕОИИ мамлакатлари, энг аввало, Ўзбекистоннинг асосий, табиий савдо шерикларидир. Кейинги йилларда мамлакатда ташкилот давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ортди.

Мамлакатлар иқтисодиётлари кўп жиҳатдан бир-бирини тўлдириб туради, турли тармоқларда самарали кооперация ва мингдан ортиқ қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилгани бундан далолатдир.

Шавкат Мирзиёев обсудил бюджет на 2021 год - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
ЕОИИ билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратамиз - Мирзиёев

Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаси чуқур интеграциялашган ва ўзаро яқиндан боғланган.

Бундан ташқари, кенг Евроосиё минтақаси доирасидаги ўзаро манфаатли муносабатларга меҳнат ресурсларининг юқори даражадаги мобиллиги хосдир.

Давлат раҳбари мамлакатлар иқтисодиётларининг улкан салоҳиятидан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш, савдо муносабатларидаги тўсиқ ва ғовларни биргаликда бартараф этиш, ўзаро саъй-ҳаракатлар билан янги бозорларни шакллантиришга чақирди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтириш, илғор тажриба ва инновацион ёндашувлар асосида қўшилган қиймат яратишнинг барқарор занжирларини шакллантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Транспорт ва транзит соҳасида ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса транспорт йўлакларини янада фаол ишга солиш, уларнинг рақобатбардошлиги ва қувватини салмоқли даражада оширишга ёрдам беради.

Флаги стран-участниц ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитой ЕОИИ билан савдони кенгайтиришга тайёр

Меҳнат миграцияси соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Бу аҳоли бандлиги билан боғлиқ кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилиш ҳамда иштирокчи давлатлар иқтисодиётларининг малакали мутахассисларга тобора ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

Юқорида қайд этилган барча омиллар Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан маъқулланиши учун асос бўлди.

Таъкидланганидек, бу амалий ва кўп қиррали муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги босқичига чиқиш, ташкилот доирасида рўй бераётган муҳим жараёнларни янада чуқур ва аниқ тушуниш имконини беради.

Работа такси в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
РФда ЕОИИ ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлашга рухсат берилиши мумкин

Давлат раҳбари сўзининг якунида бундай шерикликни ривожлантириш мамлакатларимизнинг миллий манфаатларига жавоб бериши, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатларни ҳисобга олиш принципларига асосланган бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши якунида ЕОИИга аъзо мамлакатлар етакчилари Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилдилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader