Сурхондарёдаги Окс Александрияси девори атайин бузилганми - Маданият вазирлиги изоҳ берди

© Sputnik / Дильшода Рахматова 25 августа власти Узбекистана объявили Кампиртепу, находящуюся в тридцати километрах от Термеза, – городом-портом Александрией Оксианской
 25 августа власти Узбекистана объявили Кампиртепу, находящуюся в тридцати километрах от Термеза,  – городом-портом Александрией Оксианской - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Манбаларда айтилишича, жорий йилнинг ноябрь ойида кучли ёмғирлар ёғиши натижасида Кампиртепа ёдгорлигининг жанубий-ғарбий деворнинг ўрта қисми консервация қилинмаганлиги сабабли қулаб тушган.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти ижтимоий тармоқларда тарқалган  Сурхондарё вилоятидаги қадимий "Кампиртепа" (Окс Александрияси) археологик ёдгорлигининг девори бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларга расмий муносабат билдирди.

Қадимий шаҳар сирлари - Окс Искандарияси - Sputnik Ўзбекистон
Окс Искандарияси - қадимий шаҳар сирлари

Манбаларда айтилишича, жорий йилнинг ноябрь ойида кучли ёмғирлар ёғиши натижасида Кампиртепа ёдгорлигининг жанубий-ғарбий деворнинг ўрта қисми консервация қилинмаганлиги сабабли қулаб тушган.

Аммо, академик Ртвеладзе томонидан нашрда таъкидлашича, қалъадаги кўчани бундай бузилиши ўтган йили бўлган ва бу йил девор бузилишида ҳам такрорланган, бу атайлаб қилинган. Шу йилнинг ноябрь ойида Ртвеладзе ёдгорликка ташриф буюрганида, ҳеч нарса бузилмаган бўлган.

Ўзбекистон  Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти ходимлари ўртасида академик Ртвеладзе билан суҳбатдан сўнг қуйидагиларга қарор қилинди:

1. Кампиртепа ёдгорлиги деворнинг бузилиши юзасидан Маданий мерос департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига текширув ўтказиш тўғрисида мурожаат қилиш.

Знак объезда - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё прокуратураси чўкиб қолган кўприк "иши"ни қайта очди

2. Э.В.Ртвеладзенинг тавсиясига кўра, реставрация ишларини баҳорда бошлаш учун деворнинг бузилган қисмини мустаҳкамловчи воситалар ёрдамида қалин плёнка билан ёпиш тавсия этилган.

3. Кампиртепа ёдгорлигидаги ушбу деворни тиклаш академик Э.В.Ртвеладзе бошчилигида республика бюджетидан 2021 йилда таъмирланадиган моддий мерос объектлари дастурига киритилсин.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, тарих фанлари доктори Эдвард Ртвеладзе ёдгорликда 40 йил давомида илмий тадқиқот ва қазилма ишларини олиб бормоқда. Ушбу қалъа Марказий Осиёда антик даврнинг энг қадимий ёдгорликларидан биридир.

Маълум бўлишича, 1990-2000 йилларда Ртвеладзе ёдгорликнинг шарқий қисмида реставрация ишларини олиб борган ва ёдгорликнинг кириш қисмида рамзий девор қурилган. Реставрация ва реконструкция ишлари, жумладан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмаги билан амалга оширилган. 2018 йилда республика бюджетидан ёдгорликнинг ғарбий деворида таъмир-тиклаш ишлари олиб борилган.

Янгиликлар лентаси
0