Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишПосадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан
Посадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур поездлар Москвадан соат 22:28 да жўнайди. Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва – Тошкент йўналишига чипталар сотилади.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Пандемия даврида Россия Федерациясида қолиб кетган ўзбекистонликларни мамлакатга олиб келиш мақсадида Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда.

Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
Россия ССП раҳбари мигрантлар учун чегарани очишга рухсат беришни сўради

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти раҳбариятининг россиялик ҳамкасблари билан олиб борилган музокаралари натижасида шундай қарорга келинди.

Жумладан жорий йил декабрь ойининг 14, 21, 28 саналарида Москва Казанский – Тошкент йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади. Мазкур поездлар Москвадан соат 22:28 да жўнайди. Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва – Тошкент йўналишига чипталар сотилади.

Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида чипталарнинг электрон сотуви йўлга қўйилди. Москвадаги Ўзбекистон фуқароларининг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини таслиқловчи ҳужжати нусхаси билан "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0