"Рус тилини ўргатишади": РУДН ўқитувчилари Ўзбекистонга ташриф буюрди

© Sputnik / Петр Чернов / Медиабанкка ўтишЗдание РУДН в Москве
Здание РУДН в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Халқлар дўстлиги университетидан келган 5 нафар ўқитувчи Наманган, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун рус тили дарсларини ўтиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)нинг яна 5 нафар ўқитувчиси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўқитувчилар билан ўтказилган учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, Россияда ишлаш истагидаги бўлган ва ушбу давлатда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига рус тилини ишчи мутахассислик бўйича ўқитиш, ўқув марказларидаги рус тили синфлари учун ўқитувчиларни тайёрлаш ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Здание РУДН в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда РУДН ваколатхонаси очилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россияда ишлаш истагидаги фуқароларни рус тили ва зарурий касбларга тайёрлаш, Россия тарихи, қонунчилиги ва рус тили бўйича имтиҳон топшириб, сертификатга эга бўлиш имтиёзларини яратиш, Вазирлик тасарруфидаги ўқув марказларида рус тили синфлари ташкил этилиб, унга рус тили ўқитувчиларини жалб қилиш, тайёрлаш, малакасини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 27 октябридан Россия Халқлар дўстлиги университети ўқув дастури асосида 500 нафар ўқитувчини ўқитиш бўйича бепул семинар ўтказилиб, сертификатлар берилиши ва ушбу ўқитувчилар Вазирлик тасарруфидаги 25 та ўқув марказларида ташкил этилган рус тили синфларига ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

Россия Халқлар дўстлиги университетидан келган 5 нафар ўқитувчи Наманган, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, рус тили ўқитувчиларига амалий машғулотлар, Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун рус тили дарсларини ўтиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0