Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

Сирдарёлик тадбиркор ўз рақибини йўқ қилиш учун киллер ёллади

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Юз ва бош қисми грим қилинган бизнесмен "жасади"нинг фото суратини кўрган буюртмачи киллерга ваъда қилинган пулнинг қолган қисмини берган вақтида ушланган.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Сирдарёлик тадбиркор ўз рақибини йўқ қилиш учун киллер ёллашга қарор қилди. У буюртма қотилликни амалга ошириш учун муқаддам "босқинчилик" жинояти учун судланган фуқаронинг хизматидан фойдаланишга уринган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот-хизмати.

XXII Олимпийские игры. Стрельба, олимпийский трап (траншейный стенд). Слева направо - бронзовая медаль Йорг Дамме (ГДР), золотая медаль Лучано Джованетти (Италия), серебряная медаль Рустам Ямбулатов (СССР). - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
90-йилларда киллер бўлишни таклиф қилишган - Олимпиада 80 совриндори Ямбулатов

Хабарда айтилишича, воқеа декабрь ойи бошида рўй берган.

Шахси сир сақланишини сўраган фуқаро прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, таниши -  тадбиркор Ж.З. (1994 й.т., муқаддам судланган) унинг муқаддам "Босқинчилик" жинояти учун судланганлигидан хабар топиб, ўзига рақобатчи деб билган тадбиркор М.Д.ни ўлдиришга буюртма берганини маълум қилган.

Киллерлик хизмати эвазига 5 минг АҚШ доллари ваъда қилинган. Таклифни рад қилган тақдирда бошқа шахсларни ёллаб бўлса ҳам уни ўлдиришини айтиб, олдиндан минг АҚШ доллари бермоқчи бўлганлигини маълум қилган.

Аризачи уни жиноят содир қилишга ундаётган Ж.З.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мужчина с оружием в руках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида эркак собиқ хотинини ўлдириш учун “киллер” ёллади

2020 йил 10 декабрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аризачи Гулистон шаҳрида жойлашган қабристон яқинида тадбиркор М.Д.ни қотиллик аломатлари билан ётган, юз ва бош қисми грим қилинган жасади ва уни вафот этгани сунъий равишда яратилган фото суратини кўрсатгач, буюртмачи тадбиркор Ж.З. Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласи ҳудудида унга 4 минг АҚШ долларини берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Ж.З.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи Ж.З. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала