Умумтаълим мактабларида қишки таътил вақти ўзгарди

Oбуна бўлиш
Умумтаълим мактабларининг қишки таътили бошланғич синфлар учун 25 декабрдан, юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланади — ХТВ

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил одатдагидан эртароқ бошланади. Кичик синфлар 25 декабрдан, катта ўқувчилар 26-дан дам таътилга чиқадилар, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати.

Бундай қарор бир неча сабабларга кўра қабул қилинган. Биринчидан, бу йил 27 декабр якшанба кунига тўғри келади, шунинг учун янги йилгача қолган кунларни таътилга қўшиш қарори қабул қилинган.

Иккинчидан, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ оғир эпидемиологик вазият туфайли болаларни эрта таътилга чиқариш режалаштирилган.

Мактаб ўқувчилари икки ҳафта давомида - 2021 йил 11 январгача дам олишади. Баҳорги таътил 26 мартда бошланади ва 7 кун давом этади, ёзги таътил эса 26 майда бошланади, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

 

Янгиликлар лентаси
0