Баҳодир Жалолов мексикалик рақибини мағлуб этди - видео

Oбуна бўлиш
Мехикода профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган Жалоловга мезбон спортчи Уилфредо Лиль рақиблик қилди.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Баҳодир Жалолов профессионал боксда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Бокс оқшоми Мексика пойтахти Мехикода ташкил этилди.

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган Жалоловга мезбон спортчи Уилфредо Лиль рақиблик қилди.

Жангнинг биринчи раунднинг илк дақиқаларидаёқ устунлигини намойиш этган Жалолов мексикалик рақибини раунд охирига қадар таслим бўлишга мажбур қилди. Раунд давомида Уилфредо Лиль ўзбекистонлик боксчининг кучли зарбаларидан тиз чўкди.

Шу тарзда Жалолов профессионал боксдаги еттинчи ғалабасига эришди. У барча жангларида рақибларини ер тишлатган.

Янгиликлар лентаси
0