Тошкентда автобус ҳайдовчилари яна пойга уюштирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
38 ва 58-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчилари Шота Руставели кўчасида пойга уюштирди. Уларнинг шахси аниқланиб, жаримага тортилди.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Тошкентда 38 ва 58-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчилари Шота Руставели кўчасида пойга уюштирди. Ҳодиса 11 декабрь куни соат 14:50 ларда рўй берган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув натижасида қоидабузар ҳайдовчилар аниқланган. 

Мотоциклы едут по ночному городу - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда тунда пойга уюштирган мотоциклчилар ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори икки ҳайдовчига нисбатан 12 декабрь куни Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5 моддаси бўйича (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) маъмурий баённома расмийлаштирди. Улар базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида (1 115 000 сўм) жарима тўлайди.

Тошкентда декабрь бошида ҳам ҳайдовчилари пойга уюштирган 72 ва 148-сонли автобуслар тўқнашган эди. Йўловчилар жабрланганмаган. Ҳар икки ҳайдовчи ишдан ҳайдалган эди.

Янгиликлар лентаси
0