Тимсоҳ гепардга ҳужум қилди ва уни сув остига тортиб кетди – видео

Oбуна бўлиш
Жанубий Африканинг Кругер миллий боғида экскурсияга келган сайёҳлар жуда кам учрайдиган манзара гувоҳи бўлишди - тимсоҳ дунёдаги энг тезкор ҳайвон ҳисобланган гепардни тутиб олди.

Тимсоҳ тўсатдан сувдан сакраб чиқиб, ҳайвонни ушлаб олди. Бир неча сония ичида тимсоҳ гепардни сув остига тортиб кетди.

"Афсуски, энди ёш гепардни йўқотдик. Бу жуда ачинарли ва оғриқли", - дейди ҳайвонот боғи ишчиси.

Видео 4 миллиондан ортиқ томоша қилинди, 10 мингдан зиёд лайк тўплади.

Янгиликлар лентаси
0